Аъзам Аҳмад

Ўзим билан ўзим


Скачать книгу

марталар ўйлаб-кўргандир. Лекин қандай айтади! Умрида бунгача бирон-бир қиэни севиб, унга севги изҳор қилмаган одам! Ана, айтди ҳам дейлик. Агар Моҳбиби: «Мен ҳам сизни…» деб қолса-ку, бу эҳ-ҳе!.. Моҳбибининг розилиги шу қадар ўткир, шу қадар ёрқин бахт эдики, Карим бунга ишонишдан ҳам қўрқиб кетарди. Хўп, яхши, Моҳбиби ҳам кўнса, ундан сўнг бир гап бўлар. Ҳар ҳолда, бу яхшиликка-ку. Лекин, рад қилса-чи? «Бошқани севаман, Каримбой, беҳуда овора бўлманг», деса-чи? Йўқ, буни тасаввур қилиш оғир. Карим қувончига чидар-ку, бироқ қайғудан тайин ўлади. Моҳбибининг рад жавобини эшитгандан кўра, шун дай, ҳозиргидек узоқдан яхши кўриб, умид узмай юргани яхши.

      Одамлар нозик-ниҳол, бўйчан, хипчадан келган қизларни ёқтиришади, бироқ Қаримга бунақа қизлар узун, чиллакчўпдай ориқ, яъни хунук кўринади.

      Моҳбиби деганимиз эса исми жисмига мос – ўн тўрт кунлик ойдек тўлагина, ойкулчадек ширингина қиз эди.

      Моҳбибининг шундай чиройли исмини бузиб, «Мабийи» деб чақиришлари Каримга жуда оғир ботади. Ҳамма шундай деб чақиради, паспортида шундай ёзилган экан. Моҳбибига метрика берган қай бир чаласавод, кар, тўнка котибнинг иши-да бу! Ноилож Карим ҳам тишини тишига босиб, Моҳбибига «Мабийи» деб мурожаат килади, Лекин у билан ҳар куни, ҳар соатда хаёлан сўзлашганда, албатта «Моҳбиби» деб шивирлайдк. «Мабийи» – «Ма, бийи – бийи, мана буни ол», деган каби жуда хунук эшитилади, ахир.

      «Моҳбиби, мен сизни севаман!»

      Карим тунни, кўрпага киришни сабрсизлик билан кутади, ётгани заҳоти бошини кўрпага буркаб, Моҳбиби билан ширин-ширин, одамни энтиктирадиган суҳбатларни бошлаб юборади.

      «Моҳбиби, мен сизни севаман!»

      Моҳбиби индамай бош эгади, Карим Моҳбибининг қўлларидан ушлайди, Моҳбиби ўзини олиб қочмайди. Моҳбибининг қўллари шундай майин, юмшоқки… Карим Моҳбибининг қўлларидан ушлаб ўзига тортади. Моҳбиби унга тикилади, кўзларида – «Қўйинг!» деган ҳаё. Моҳбиби эгилиб, юзларини бекитиб олади, Карим эса унинг юзини кўрмоқ-чи… Моҳбиби бошини кўтармайди, фақат Каримнинг қўлларини қисиб қўя-ди – оҳиста, беозор…

      Кейин… Кейин улар жимгина кетишади. Моҳбиби Каримнинг елкасига бош қўяди, сочлари Каримнинг бўйнини қитиқлайди, ёқимли, маст қилғувчи ҳид таратади…

      Моҳбибининг сочлари қанақа ҳид таратади? У нима билан бош ювар экан? Бирга кетганларидан сўнг Карим нима дейди? Йигитлар севган қизига очиқ-ошкора,севаман, деб гапиравермайди. Севги уларнинг дилида, бошқа нарсаларни гаплашиб ўтиришганда эса кўзида бўлади. Лекин мум тишлаб кетавериш ҳам яхши эмас-да.

      Карим ширин хаёлидан янглишиб кетади-да, ҳаммасини қайта бошдан бошлайди…

      Билмайди – қанча ётади, ишқилиб, не маҳалда кўрпа тагида дами қайтиб кетади-да, бошини очади; ҳамхужраси Бурҳонга сездирмай, секингина уф тортади; яна икки-уч соат ухлолмай, ўйланиб ётади.

      Уч йилдан бери шундай. Уч йилдан бери Карим азоб чекади, ўртанади.

      Энди бу юрак сирининг сирлиги ҳамма биладиган оддий гап бўлиб қолган. Йўқ, уни Адҳам ёймади. Адҳам ўзининг ўрисча китоблари,