бизни қай бир шодлик ва балолар кутаётганини тасаввур қилиш анча мушкул. Дунё захирасидаги ичимлик ва суғориш сувлари чегараланган, кейинги 25–30 йил ичида кўз ўнгимизда мовий Орол денгизи йўқолди, бунда бир оддий чашма эмас, катта денгиз ҳалокатга йўлиқди, бунга сабабчи ким?
Янги ерларни ўзлаштириш оқибатими, ёки сувдан бетартиб фойдаланиш ҳисобиданми? Тўғриси, ҳар иккаласи ҳам.
Агарда янги ерлар ўзлаштирилмаганда аҳолини уй-жой, экин экадиган майдонлар билан таъминлаш иложи топилмас эди. Масаланинг икки томони ҳам баб-баравар аҳамиятга эга, ҳозирги даврда сувдан, ер ости бойликларидан фойдаланишнинг чегараси мавжуд.
Африкада кейинги 50–100 йил ичида давлатларнинг йўқолиб кетиш хавфи бор. Чунки озиқ-овқат таъминоти етишмовчилиги оқибатида давлатларнинг йўқолиши табиий ҳол. Бу давлатларда инсонлар ичимлик суви табиий захирасига, аниқроғи, бир қултум сувга зор. Табиат қонунларини тан олмаслик, ундан имкониятдан ортиқ нарсани олишга интилиш оқибати кўп хуник натижаларга олиб келмоқда.
Амударёни хомталаш қилиш ўтган асрнинг 50–60-йилларида Туркманистонда 1000 километрлик улкан Қорақум каналини қуриш, унда оқаётган сувнинг қарийб ярми қумга сингиб йўқолиб кетиши билан бошланган катта фожиа бўлди. Сизга битта Амударё сувидан самарасиз фойдаланиш оқибатида қумга сингиб, ҳавога парланиб йўқотиладиган сув ҳисобининг ўзи ҳам кифоя қилади.
Сувсиз инсониятнинг бир дақиқа ҳам куни ўтмаса-да, ундан самарасиз фойдаланишга ўрганиб қолганмиз.
Буларнинг барчаси тузатиб бўлмайдиган муаммоларга олиб келади.
Сув бўлмаса гуллаган водийлар, чаманзорлар, мўл ҳосил берадиган ерлар, боғ-роғлар, ҳамма-ҳаммаси қурийди.
Ҳаёт йўқолади, айниқса, ҳаво ҳарорати баланд бўлган водийлар ва воҳалар саҳрога айланади.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 0,5–2 см қалинликдаги унумдор тупроқ қатлами ҳосил бўлиши учун 100 йил керак. Ана шу қатлам сув, шамол эрозияси оқибатида яроқсиз ҳолга келади. Ҳозирги даврда Ер шарида юзага келган чўлланиш ва қурғоқчилик жараёнлари кучайиб бормоқда. Дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатида бундай жараёнлар озми-кўпми давом этмоқда, яъни 40 % майдонни қамраб олган. Ер тирикчилик манбаи, инсоният ҳаётига ҳозирги кунда қилич кўтариб турган ядро тўқнашуви, ёппасига тарқалган касалликлар ва экологик муаммолар эътиборга олинса, энг хавфлиси – экологик муаммо ҳисобланади.
Бугунги кунда Ер шарида турли ёқилғиларнинг ёниши оқибатида ҳар йили ҳисобсиз кислород сарф бўлмоқда. Қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиш имконияти бор ерларнинг 70 %и, чучук сув захирасининг 20 %и мутлақо ўзлаштириб бўлинди, ўрмонлар йилдан-йилга камайиб, чўл зонасига айланмоқда. Ҳаво ҳарорати ошиб бормоқда, боз устига, дунё аҳолиси шиддат билан кўпаймоқда. Табиат захиралари ўзлаштирилиши туфайли камайиб кетмоқда, инсон ўзи яшаш жараёнида атроф табиий муҳитга жиддий зарар етказмоқда. Буларнинг барчаси Табиатни ҳалокатга олиб келмаслигига ким кафолат беради?!.
Табиат билан тиллашиш ҳеч кимга ёмонлик олиб келмайди,