Амир Тўраев

Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари


Скачать книгу

шаҳарларида нормал яшаш учун ҳар бир кишига 30 м. кв. яшил дарахтзор тўғри келиши керак. Бу кўрсаткич 10 м. кв.ни ташкил этади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 га ўрмонзор дарахтидан 280 кг целлюлоза, 160 кг сунъий ипак, 170 кг сунъий жун, 2 дона автомобиль шинаси, 100 жуфт резина пойабзал, 400 жуфт ипак пайпоқ, 600 дона трикотаж спорт кийими, 90 литр спирт олиш мумкин экан.

      Тоғлар Ер юзи қуруқлик қисмининг 43 %ини ташкил этади. Республикамизда тоғлар 96 минг кв. км.ни, яъни 21,3 % майдонни эгаллаган. 1987 йилги маълумотларга қараганда, 2 миллион аҳоли тоғлиқ туманларда яшайди.

      Дарҳақиқат, табиат Оллоҳ томонидан ато қилинган буюк неъмат. Табиат ва инсонни бир-биридан ажратиб бўлмайди.

      Табиат гўзалликларини асраш, табиатни пайҳон этмаслик ҳақида бугунги кунда ташвиш билан гапирамиз.

      Ёзнинг жазирама саратон ойида барча экинлар сувталаб бўлиб, бутун экинзордаги ўсимликлар дошқозонда қайнайди.

      Баҳорда табиатнинг уйғониши бутун Борлиқ яшил либос кийиши ҳисобланади, далалар ва боғлар қушлар қий-чувига тўлиб кетади.

      Парвардигор Эгам, Ер юзида кўпроқ дон экилса, кўп мева-чевалар етиштирилса, суғориладиган ерлар кўп бўлса, шунча мамнун бўлади. Чорвачилик ривожланган масканларни жаннатмакон диёр деганлар.

      Олимларнинг тахминий фикрларига кўра, Ер сайёрамизда биздан олдин ҳам тўрт марта такроран ҳаёт кечган экан. Бундан келиб чиқадигани – биз Ердаги бешинчи ҳаёт қучоғида ўтиш даврида яшаяпмиз.

      Хўш, инсоният Ер сайёрасини муқаррар ҳалокатдан асрай оладими, йўқми?

      Агар келажакда инсонлар Табиатга муносабатини тубдан ўзгартирмаса, шак-шубҳасиз, бани башар мисли кўрилмаган ҳалокат ёқасига келиб қолади. Етти миллиард аҳолисига эга бу дунёда ҳар бир одам бир туп кўчат экса, табиатга қанчалик яхшиликлар қилинганлигини кўз ўнгингизга келтиринг-чи.

      Германияда одамлар шахсий томорқасида ўстирилган дарахт, бута, кўчатлар аниқ ҳисобга олинади. Бордию ўша томорқа сотилса, сотиб олган киши дарахтни йўқотмаслиги учун шартномага қўл қўяди экан.

      Ҳамқишлоқларим билан суҳбатлашаман, авлод-аждодларимиз ҳақида савол-жавоб қиламан, билса, аждодлардан уч-тўрт бўғинини билади, нарёғига ўйланиб қолади.

      Мен ҳам изланаман, авлод-аждодларим, етти пуштим ҳақида сўраб-суриштираман, бир-биридан чалкаш-чулкаш жавоблар оламан, афсус, қисқа маълумотга эгаман-да.

      Пўлатиликларнинг шажараси, кексаларининг гувоҳлик беришича, Амин оқсоқол деган инсондан бошланган. Ўз қишлоқдошларини кўп яхши кўрган бу оқсоқол Бухоро амири олдига бориб, бир масалада ёрдам кўрсатишини сўраб мурожаат қилади.

      Бухоро амири Мозори Шарифдаги бир улуғ инсонни ном тутади, ўша кишининг қўлидан бориб олиб келинг деган таклифига биноан пўлатиликларнинг шажараси олиб келинади, кейин Мулла Карим бобога сақлаш учун берилади, қандайдир сабабларга кўра шажара изсиз йўқолади.

      Бу катта йўқотиш – ота-боболаримизнинг тарихини мукаммал билмаслигимиз бизга кўп ишларимизда панд бериб келади.

      Одам насли дунёга инсон бўлиб келиб, ўзини яшаш жараёнларида