ва шогирдлари орасида ақл-заковати, илмга бўлган қизиқиши билан ажралиб турар экан. Ҳатто устози Платон билан турли масалаларда баҳслашиб қолар, айрим ҳолларда унга эътироз ҳам билдирар экан. Аристотел Македония подшоси Филиппнинг илтимосига биноан ўғли Александрга 3 йил давомида таълим-тарбия беради. Ҳокимиятни бошқариш 16 яшар Александрга қолгач, давлат ишлари унинг таълим олишига имкон бермайди.
Александр отасидан қолган улкан давлатни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида кўп мамлакатларга, Шарқ ва Ғарбга юришлар уюштиради, дунёнинг кўп қисмини забт этишга муяссар бўлади, ана шундай зафарли юришларида ўзининг энг яқин маслаҳатчиси сифатида Аристотелни ҳам бирга олиб юради, ўн икки йил сафардан кейин Аристотел 334 йилда – эллик ёшида Афинага қайтиб келади.
Аристотел Александр Македонский билан юришлар чоғида жуда катта илмий ишлар учун маълумотлар тўплаш билан шуғулланган, унинг ҳурмат-иззати баланд бўлган.
Александр Македонский Аристотелни табиий-илмий тадқиқот ишларини кенг олиб боришида катта иқтисодий кўмак бериб турган. Аристотел Афинада ўзининг хусусий мактаби – Лицейни очишга эришган. Мактаб Апполон Лицей ибодатхонаси яқинида очилгани учун шундай номланган ва катта кутубхонага ҳам эга бўлган. Шогирди Теофастга қолдирган, аммо Теофаст вафотидан кейин бу илмий хазина унинг қариндошлар қўлида 200 йил давомида ертўлада чанг ва мағор босиб ётади.
Милодий биринчи асрга келиб Афина забт этилгач, бу китоблар Римга келтирилиб қайта кўчирилиб чоп этилади.
Ана шу асарларнинг кўпгина қисми Юлий Цезар ҳукмронлиги даврида ёқиб ташланган.
Александр Македонский ҳаётининг сўнгги йилларида Аристотелнинг Афина зодагонлари билан муносабати анча ёмонлашади, Александрнинг ўлимидан кейин Аристотелнинг Афинада қолиши анча хавфли эди, шунинг учун Аристотел милоддан аввалги 323 йил таъқибларидан қочиб Афинани тарк этади ва Эвбей оролидаги Халкидага кўчиб келиб, орадан бир йил ўтгач, 322 йили вафот этади.
Аристотел улкан файласуфгина эмас, балки кўпгина фан соҳаларида қалам тебратган забардаст мутафаккир, у мантиқ, психология, фалсафа, этика, риторика, табиий фанлар бўйича ўлмас асарлар ёзиб қолдирган.
XIII асрда Ғарбий Европада Аристотел таълимотининг ижобий томонларини улоқтириб, диний жиҳатларини кўкларга кўтариб, тарғиб қила бошладилар. Аристотел ва унинг таълимотини ҳаққоний равишда талқин қилмоқчи бўлган кишиларни ўлим кутар эди, хусусан, 1029 йилда, Людовик XIII ҳукмронлик қилган кезларда Аристотел таълимотини ҳаққоний равишда баён қилишга киришган Рамус деган олим қатл этилган.
Схоластик таълимотларга қарши курашган Френсис Бэкон «Аристотелни ёқиш керак» деган. Кейинчалик кўпгина гениал кишилар ҳақиқий Аристотелни билмай, унинг номини лаънатладилар, уларга ҳақиқатни гапириш ман этилган эди.
Ўша давр дорилфунунларида Аристотел фалсафасини ўқитиш католик руҳонийларининг талаби билан киритилган, лекин ҳақиқий Аристотел ва унинг илғор фалсафий таълимоти мактаблардан ва дорилфунунлардан сиқиб чиқарилган