Тоҳиржон Иминов

Хотира саодати


Скачать книгу

то қазоси еткунча ҳам унинг номини оғиздан қўймади. Ўлимидан олдин Отика аммамнинг ўғли Муйдин акамга “ўғил кўрсанг “Нуритдин” қўйгин”, деб тайинлаган экан, шундоқ бўлди ҳам. Ҳозирда Нуритдин бола-чақали, иқтисодчи мутахассис, энам яшаган ҳовлини очиб, унинг чироғини ёқиб яшаяпти.

      Тўртинчи фарзанд биз учун жуда мўътабар, онам ҳикояларида жуда улуғланган зот, катта бувимиз Бибиҳожар ҳақида бобом Иминжонга қўшиб, алоҳида тўхталаман.

      Бешинчи фарзанд Хайринисо ҳақида ҳам маълумотлар жуда кам. Билганимиз у кишининг турмуш ўртоғи Исмонжон исмли йигит бўлиб, улар бефарзанд бўлган.

      Олтинчи фарзанд Биравахон (асли Биби Робия бўлса керак/) бўлиб, у Умаржон исмли йигитга узатилган, эри урушда ҳалок бўлган. Биби Робия ҳақида бир хотира топа олдим. У 1953 йили Сталин ўлганида “ҳа жувонмарг, сенга ҳам ўлим бор эканку, шунгача дадам хонадонини обгор қилдинг”, деган экан. Бу сўзлар худди учар қушдек тезда атрофга тарқаб кетган, аммо негадир Биби Робияни жавобгарликка тортадиган, уни таъқиб этадиган кимса бўлмаган. Менимча, Сталин ўлимидан кейин у яратган репрессив ташкилотлар бирдан иккиланишга тушган, улар ўзини ўнглаб олгунча эса қаҳрамонимиз сўзлари уларнинг ёдидан кўтарилган бўлса керак. Уларнинг икки фарзанди бўлиб, каттаси Норҳожидин, Ҳамрохон исмли қизга уйланган, аммо фарзанд қолмаган. Иккинчи фарзанди Ғуломиддин эса уйланмай, фронтга кетган ва жангда ҳалок бўлган.

      Еттинчи фарзанд, Ҳожихон ўттизинчи йилларда ўлиб кетган. Ундан Мўминжон ва Умрихон исмли фарзандлар қолган. Мўмин Жўраев ўқимишли бўлиб, Қори Ниёзий сафдошларидан бири экан. Умри холанинг қизи Махпиратхоннинг айтишича, фронтга кетаётиб, синглисига катта китобга ўхшаган қоғозлар тўпламини қолдирган. Кейинчалик акаси фронтда ҳалок бўлгач, Умрихон бу қоғоз тўпламини узоқ хотира сифатида сақлаган, охир-оқибат эса унинг варақларидан ўчоққа тутантириқ сифатида ишлата бошлаган. Умрихоннинг иккинчи фарзанди, ёшлигидан зукко бўлган Махпиратхон саводи чиқибоқ, уйда бор нарсаларни ўқий бошлаган. Ундан тоғасининг қоғозлари ҳам четда қолмаган. У “Қоғозларнинг биринчи бетидаги ёзувдан “тенгламалар” сўзи миямга михланиб қолган”, дейди. Шундан қоғозлар тўплами Мўминжон ёзган бирор монография ёки диссертациянинг қўлёзмаси деб хулоса қилишга тўла асос бор. Мана шу уруш сабил бўлмаганида, Ўзбек фани осмонида Мўмин ака тимсолида яна бир Саримсоқовдек, Сирожиддиновдек ёки Рахматуллиндек ёрқин юлдуз порлаши мумкин эди. Мўминжондан охирги бор 1942 йил хат келиб, у самолётда жанг қилиш сабоғини олгани ва эртасига жангга киражагини ёзган.

      Унинг синглиси Умрихонни биз “хола” деяр эдик. Чунки у биз тез-тез борадиган энам хонадони рўпарасида турар ва бизга кўп меҳрибонлик кўрсатар эди. Эрлари, Ҳожибой тоға ҳам бағри очиқ, кўп валломат одам эди. Мен шуларнинг ҳовлисида, Ҳожибой тоға томонидан дадам Тўраободдан Кўтармага кўчиб келганда ажратиб берилган мўъжазгина уйчада туғилганман. Қизиғи шундаки, Ҳожибой тоға ва Умри хола ҳовлисида