Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (3 китоб)


Скачать книгу

“Бизни ўйлантираётган масалани сиз анча олдин фантастика усулида баён қилган экансиз. Биз сиз китобда ёзганингиздай фазогирлар билан боғландик. Коинот орбитал станциясида чигит экилиб, ундирилди. Фазогир Жонибеков ғўзани ниҳол ҳолида Ерга олиб тушди. Ингичка толали нав бўлгани учун Сурхондарёга экиб, ҳосил ҳам олдик. Натижа яхшидай туюлганди, аммо кутилмаган ҳолга дуч келдик: чигитлар пуч чиқди. Лекин тажрибамиз пуч эмас, иш тўхтамайди, давом эттиряпмиз. Олимларнинг миннатдорлиги сифатида коинотда чигит экилган идиш билан “фазовий бир чаноқ пахта”ни сизга совға қиламиз”, деди. Тақдим этилган шаффоф идиш спортчиларга бериладиган кубокни эслатарди, фақат безаклар ўрнига икки биқинида икки найча уланадиган мослама бор эди. Найчаларнинг бири тупроққа намлик, иккинчиси кислород бериб, ундирилган ғўза ниҳолига қувват берган экан. Бу “фазовий мукофот”ни алоҳида қадр билан сақлаяпман. Мендан кейин фарзанду набираларим буни қадрлайдими ё йўқми, шундан озгина ташвишим бор.

      Бу асар тақдирига доир яна бир воқеа бор:

      Москвада Ўзбекистон ёзувчиларининг янги асарлари муҳокамаси режалаштирилганини эшитгандим. Одатда бунақа тадбирларга номдор ёзувчилар чақирилади. Шу боис бу хабарга аҳамиятсиз қарадим. Лекин СССР Ёзувчилари союзи ҳузуридаги ўзбек адабиёти кенгашининг котиби Собит Мадалиев қўнғироқ қилиб, мени довдиратиб қўйди.

      – Нега “Чархпалак”нинг таржимасини жўнатмаяпсиз?– деди дабдурустдан.

      – Нега жўнатишим керак? – дедим ажабланиб.

      – Муҳокамада иштирок этишингизни билмайсизми? Тасдиқланган рўйхатда борсиз-ку? Айтишмадими?

      Ажабланарли жойи ҳам шунда: ҳеч ким айтмаган эди. Орадан тўрт-беш соат ўтгач, яна қўнғироқ қилди:

      – Эртага Одил Ёқубовнинг дўсти Москвага келаётган экан, ўша кишидан бериб юборинг. Мен Одил ака билан гаплашдим.

      Сўзма-сўз таржима тайёр эди. Яхшилаб ўраб, Одил аканинг ишхоналарига бордим. У дамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Бош муҳаррир эдилар. Кайфиятлари чатоқ эканми, Собитжоннинг илтимосини айтишим билан, ғазабдан портлаб кетаёздилар:

      – Мен сенларга курерманми, Москвага югурадиган. Ё фалсафа фанлари доктори сенларнинг ҳаммолингми юкларингни ташиб олиб борадиган!

      Бу гаплардан кейин индамайгина чиқиб кетишдан ўзга чора йўқ эди. Тўғри аэропортга бордим. Москвага учадиганларни рўйхатга олиш бошланган экан. Навбатда турганларга разм солиб, бир йигитга яқинлашиб саломлашдим-да, ўзимни таништириб, илтимосимни айтдим:

      – Бу ўрамда янги асарнинг русча таржимаси бор. Москвага борганингизда қўнғироқ қилсангиз, Собитжон деган йигит келиб олиб кетади, – дедим.

      Нотаниш йигит илтимосимни малол олмади, “Эртага эрталаб етказаман”, деб кўнглимни тинчлантирди.

      Москвага йигирмага яқин ижодкор жамоа бўлиб бордик. Беш-олти адибнинг асари муҳокама қилинса, қолганлар шунчаки иштирокчи экан. Икки кун олдин поездда йўлга чиққанларнинг вазифаси