Эркин Рахмонов

Бадиият жозибаси


Скачать книгу

тажниси том тажнис:

      Навбаҳор ўлди, вале ҳижрон жафолар қилғуси,

      Жон қуши ёрнинг ҳавосида ҳаволар қилғуси. (Лутфий, 319-бет).

      Байт таркибидаги биринчи ва иккинчи мисраларда такрор келадиган жинсдош сўзлар раддул ҳашви илал ҳашв тажниси деб аталади. Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан:

      Ишрату айш вақти етган чоғ,

      Меҳнату ғусса оти йитган чоғ.148

      Раддул ҳашви илал аруз тажниси. Биринчи мисрада садрдан (биринчи мисра) кейин келадиган сўз ўша мисра сўнгида қайтарилса, раддул ҳашви илал аруз тажниси бўлади. Раддул ҳашви илал арузда қатнашувчи сўзлар жинсдош бўлиб, маънолари ҳар хил бўлади. Бобурдан:

      Мен кўрубмен хублар жаврини хуб,

      Мен билурмен хублар таврини хуб. (Бобур, 117-бет).

      Тажниси музоре қатнашган раддул ҳашви илал аруз тажнисини Саййид Қосимийнинг “Ҳақиқатнома” маснавийсидан келтирамиз:

      Қазоға суд қилмас зўру зори,

      Ажал келганда бермас ихтиёре.149

      Раддул ҳашви илал ибтидо тажниси. Шоир биринчи мисра таркибида (садр ва аруз ораларида)ги сўзни иккинчи мисранинг бошида такрорласа ва бу сўз жинсдошлик хусусиятига эга бўлса, раддул ҳашви илал ибтидо тажниси бўлади. раддул ҳашви илал ибтидо истилоҳининг мазмуни: биринчи мисра оралиғидаги сўзнинг иккинчи мисра бошида такрорлаш демакдир. Аёллар рўмоли ҳақидаги Бобур ғазалида қуйидаги байт тажниснинг ушбу навига яхши намунадир:

      Ёғлиғинг токим юзу кўзингга тегмиш, бор дурур,

      Юз менингдек зору юз минг мен каби бемор анга.150

      Раддул ҳашви илал ибтидо тажнисига яна бир мисолни наманганлик шоир Хилватий “Девон”идан келтирамиз. Моҳир санъаткор шоир ўз қишлоғи Кафа номини тажнис кўрсаткичи қилиб олиб, “капа” сўзнии ҳам шевага мос фонетик ўзгариш билан “Кафа”га жинсдош қилиб олган:

      Тикибмиз жигда шохидин кафа йўлингда, эй барно,

      Кафадин токи сан азми Намангон айладинг кетдинг. 151

      Раддул ҳашви илал ажз тажниси. Раддул ҳашви илал ажз деганда, биз биринчи мисра сўзлари орасидаги бир сўзнинг иккинчи мисра сўнгида такрорланишини тушунамиз. Агар шу такрор сўзлар жинсдош ва турфа маъноли бўлсалар, раддул ҳашви илал ажз тажниси бўлишади. Мавлоно Лутфийнинг тубандаги байтида таъкидланган сўзнинг биринчиси “боқай”, иккинчиси “кутай, интизор бўлай” маъноларини беради:

      Дедингки: “Боқойим санга” – лутф ила боқ, ойим,

      Ул ваъда вафосиға, бегим, неча боқойим?152

      Тажнислар туб ва ясама тарзида яна тасниф этилади. Олимлар тажнис излаганда кўпроқ омонимик хусусиятга эга бўлган сўзларга эътибор берадилар. Кузатишлар шуни кўрсатдики, туб – шаклдоши мавжуд бўлган сўзлардангина тажнис ясаш кўпинча анъанавийлик кўрсаткичи бўлиб ҳам ҳисобланади. Маҳорат ва таждид намунаси эса, кўпинча ўша туб сўзларга ясама тажнис ижод қилишда яққол кўзга ташланади. Бу ҳолат мумтоз адабиёт намуналарида ҳам, ҳозирги замон шеъриятида ҳам қайта-қайта исботлангандир. Қизиғи шундаки, китобхон