Шухратжон Холиков

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ


Скачать книгу

сариғили помада: тухум сариғи, шакар пудраси, ванилин шакар идишда қуюқ ҳолга келгунча кўпиртирилади.

      ТУХУМ ОҚИ КЎПИГИДАН ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТ

      8 дона тухум оқи, 200 гр шакар пудраси, 150 гр туйилган ёнғоқ, 20 гр бисквит қотирмалари (ёки печенье), 1 чойқошиқ картошка крахмали, ўрик мураббоси ёки жем.

      Тухум сариғи начинкаси: 8 дона тухум сариғи, 2 ошқошиқ табиий қора қаҳва дамламаси, 120 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 200 гр сариёғ.

      Безатиш учун тухум оқи помадаси: 2 дона тухум оқи, 60 гр шакар пудраси.

      Қуюқ қилиб кўпиртирилган тухум оқига шакар солиб аралаштирасиз. Сўнг устига ёнғоқ, қирғичдан чиқарилган қотирма нон, картошка крахмали солиниб яна аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисда пиширилади. Тайёр бўлгач, совитиб бир текисда уч бўлакка кесиб чиқилади. Ушбу бўлаклар устига жем ёки мураббо суртилиб, усти ва ёнлари начинка билан безатилади. Барча бўлаклар устига ёнғоқ ва тухум оқи кўпиги суртилади. Тухум оқи қотганидан сўнг бисквит бўлакларга бўлинади.

      Тухум сариғи начинкаси: тухум сариғи, совитилган табиий қора қаҳва, ванилин ва шакар пудраси қуюқ тортгунча қайнатилади. Эритилган ёки кўпиртирилган сариёғ тайёр бўлган крем устига суртилади.

      Безатиш учун тухум оқи помадаси: қуюқ кўпикка шакар солиб яхшилаб аралаштирилади.

      ИККИ ҲИССА НАЧИНКА СУРТИЛГАН БИСКВИТ

      4 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 4 ошқошиқ сув, 200 гр ун (иложи борича олий навли).

      Какаоли начинка: 2 дона тухум сариғ, 80 гр шакар пудраси, 30 гр какао кукуни, 250 гр сариёғ.

      Ёнғоқли начинка: 100 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 250 гр туйилган ёнғоқ, 0,1 л ром.

      Шоколадли помадка: 100 гр шоколад, 100 гр сариёғ ёки маргарин.

      Тухум сариғи, шакар ва сув кўпиртирилиб, унга тухум оқи ва ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб пиширилади. Тайёр бўлгач, устига какаоли начинка суртиб, устига ёнғоқли начинка суртилади ва охирида шоколадли начинка суртиб чиқасиз. Тайёр бўлган бисквит бўлакларга бўлинади.

      Какаоли начинка: тухум сариғи, шакар, какао, буғ остида аралаштирилиб, совитилади ва устига қиздирилган ёғ солиб яна кўпиртирилади.

      Ёнғоқли начинка: ёғни шакар билан кўпик олиш учун аралаштириб, устига ёнғоқ, ром солиб аралаштирасиз.

      Шоколадли помада: юмшатилган шоколад ёғ ёки маргарин билан аралаштирилади.

      ПУНШЛИ БИСКВИТ

      2 дона тухум, 4 дона тухум сариғи, 150 гр шакар пудраси, лимон цедраси, 4 дона тузум оқи, 150 гр ун, ром, жем.

      Начинка: 150 гр шакар, озгина сув, 15 дона бисквит печеньеси, 1 дона лимон шарбати, 150 гр туйилган ёнғоқ, 50 гр шоколад, 0,1 л ром.

      Ромли помада: 260 гр шакар пудраси, 2 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ ром, 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи.

      Тухум сариғи ва шакар аралаштирилиб, устига лимон цедраси, қуюқ тухум оқи кўпиги ва ун солиниб хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг бир текисда уч бўлакка