Шухратжон Холиков

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ


Скачать книгу

НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН КАКАОЛИ БИСКВИТ

      50 гр сариёғ ёки маргарин, 200 гр шакар пудраси, 2 дона тухум, 100 гр туйилган ёнғоқ, 0,25 л сут, 20 гр какао кукуни, 200 гр ун (иложи борича олий навли), 1/2 чойқошиқ ош содаси.

      Начинка: 150 гр шакар пудраси, 150 гр сариёғ, 50 гр туйилган ёнғоқ, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

      Лимонли помада: 120 гр шакар пудраси, 1/2 дона лимон шарбати, 1 ошқошиқ сув.

      Сариёғ ёки маргарин, шакар ва тухум яхшилаб аралаштирилиб, устига ёнғоқ, ош содаси қўшилган ун, сут ва какао кукуни қўшилиб масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир текисланиб ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилади ва духовкада ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач, иккига бўлиб, ичига начинка суртилади ва устидан лимон помадаси қуйилади. Помада тинганидан сўнг пишириқ бўлакларга бўлиб чиқилади.

      Начинка учун: шакарни ёғ билан кўпиртириб, унга ёнғоқ, лимон шарбати қўшилади ва аралаштирилади.

      Лимон помадаси: шакар, лимон шарбати ва сувни бир идишга солиб, яхшилаб аралаштирасиз.

      КАКАОЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ

      4 дона тухум, 180 гр шакар пудраси, 4 ошқошиқ сув, 160 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр ванилин шакари, лимон пўстлоғи.

      Какаоли начинка: 100 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ, 30 гр ванилин, 1 ошқошиқ сут, 1 чойқошиқ какао кукуни, ром ичимлиги (таъбга қараб), лимон цедраси.

      Тухум, шакар ва сувни кўпиртириб, унга ун, ванилин шакари, туйилган лимон цедраси қўшиб, барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган махсус идишга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ ўртадан иккига бўлиниб, орасига начинка суртилади, устидан эса шакар пудраси сепилади.

      Какаоли начинка: шакар, ёғ, какао ва сутда қайнатилган ванилин шакарини аралаштириб оласиз, устига озгина ром ичимлиги, туйилган лимон цедраси солиб масаллиқ яхшилаб аралаштирилади.

      АЧИТҚИ ҚЎШИБ ХАМИРЛИ МУРАББОДАН ТАЙЁРЛАНГАН КЕКС

      200 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 4 дона тухум сариғи, 20 гр ачитқи, 0,1 л сут, 350 гр ун (иложи борича олий навли), смородина мураббоси.

      Оқсилли кўпик: 4 дона тухум оқи, 100 гр шакар пудраси.

      Сариёғ ёки маргарин, шакар, тухум сариғини яхшилаб аралаштириб, устига сутда аралаштирилган ачитқи солинади. Сўнг ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштириб, устига ун сепиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ун сепилган ва ёғ суртилган патнисга солиниб, духовкада пиширилади. Тайёр бўлишига озгина қолганида пишириқ духовкадан олиниб, устига мураббо суртилади ва яна қайтиб қўйилади. Тайёр бўлган пишириқ совитилиб, бўлакларга бўлинади.

      Оқсилли кўпик: тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар солинади ва яна кўпиртирилади.

      СУТ-ЁНҒОҚ НАЧИНКАЛИ БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ

      6 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 6 ошқошиқ сув (хона ҳароратида), 150 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр ванилин шакари, лимон цедраси.

      Сут ёнғоқли начинка: 100 гр туйилган ёнғоқ, 0,075 л сут, 100 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ.

      Тухум,