Шухратжон Холиков

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ


Скачать книгу

помада: тухум оқини шакар ва лимон шарбати билан қуюқ ҳолга келгунча кўпиртириб олинади.

      КАКАОДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПОМАДА ҚЎШИЛГАН КАШТАНЛИ БИСКВИТ

      6 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 120 гр қайнатилган ва туйилган каштанлар, 200 гр ун (иложи борича олий навли).

      Каштанли начинка: 0,2 л сут, 20 гр гуруч уни ёки картошка крахмали, 1 дона тухум сариғи, 250 гр сариёғ, 200 гр шакар пудраси, 150 гр қайнатилган каштан.

      Какаоли помада: 40 гр какао кукуни, 40 гр сариёғ ёки маргарин, 7 ошқошиқ сув, 15 бўлак шакар.

      Тухум сариғи, шакарнинг 2/3 қисми ва ванилин кўпиртирилиб, устидан қайнатилган каштан солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Тухум оқини қуюқ ҳолгача кўпиртириб олиб, унга шакарнинг қолган қисми ва ун солиниб, тухум сариғидан тайёрланган масаллиққа қўшилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиб, ўртача оловда қиздирилган духовкага қўйилади. Пишган пишириқ совитилиб, энига икки бўлакка бўлинади ва ўртасига начинка суртилиб, бир-бири билан ёпиштирилади. Бисквитни устидан какаоли помада суртилиб, бўлакларга бўлинади ва дастурхонга тортилади.

      Каштанли начинка: сутга гуруч уни ёки картошка крахмали, тухум сариғи ва ванилин солиниб, оловга қўйилади ва қуюқ бўтқа ҳолига келгунича аралаштирилади. Шакарни сариёғ билан кўпиртириб, аралаштирган ҳолда юқорида тайёр бўлган бўтқага қўшилади. Сўнг қайнатилган каштан солиб аралаштирилади.

      Какаоли помада: какао кукунини сариёғ билан яхшилаб аралаштирасиз. Шакарни сувда эритиб, қуюқ сироп ҳолига келтирасиз ва юқорида тайёр бўлган какаога солиб, яхшилаб аралаштирасиз.

      НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

      220 гр шакар пудраси, 6 дона тухум, 1 чойқошиқ туйилган долчин, лимон цедраси, 200 гр ёнғоқ, 80 гр қирғичдан чиқарилган қотирма нон ёки печенье, қаймоқ ва безатиш учун мевалар.

      Начинка: 200 гр қаймоқ, 150 гр шакар пудраси, 15 гр ванилин шакари.

      Шакарни тухум сариғи билан аралаштириб, устига долчин ва лимон цедраси солиб аралаштирасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, туйилган ёнғоқ ва қотирма нон ёки печенье билан аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилади. Тайёр бўлган маҳсулот пиширилади, сўнг совитилиб иккига бўлинади ва ичига начинка суртилади. Бисквитнинг устига ҳам начинга суртиб, бўлакларга кесиб чиқилади. Усти қаймоқ ҳамда мевалар билан безатилади.

      Начина: ёғни шакар пудраси ва ванилин шакари билан кўпиртириб оласиз.

      АСАЛ ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

      190 гр сариёғ ёки маргарин, 190 гр асал, 3 дона тухум, 190 гр ёнғоқ (ёки ерёнғоқ); 190 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси, ҳар қандай мева.

      Лимонли помада: 1 дона тухум оқи, 100 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

      Сариёғ ёки маргаринни эритиб совитилган асал билан тухумни қуюқ тортгунча аралаштириб, устига қовурилган ёнғоқ, ун ва ош содаси қўшилади. Хамирнинг ярми ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ичини хоҳлаган мева билан безатиб чиқиш мумкин. Хамирнинг қолган устки қисмини устига ёпиб, ўртача