помада: шакар, тухум оқи ва лимон шарбати қуюқ ҳолга келгунига қадар кўпиртирилади.
ШОКОЛАД ВА БАНАН ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ
40 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 4 дона тухум, 20 гр шоколад, 80 гр туйилган қотирма нон, 130 гр ун (иложи борича олий навли), озроқ ош содаси.
Начинка: 0,2 л сут, 30 гр ун, 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 30 гр шоколад, 3 дона банан.
Сариёғ ёки маргарин, шакар, ванилин кукуни ва тухум сариғи кўпиртирилиб, қирилган шоколад тухум оқи кўпиртмаси, туйилган қотирма нон ва ош содаси қўшилган ун солиб аралаштирилади. Ушбу масаллиқдан хамир қориб, қиздирилган духовкага қўйиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни совитиб энига уч бўлакка кесиб чиқасиз ва ўртасига начинка суртиб устини банан ҳамда крем билан безатиб чиқасиз.
Начинка учун: сутга ун қўшиб, қуюқ бўтқа ҳолига келтирасиз, сўнг совитиб устига сариёғ шоколад қириндиси ва бўлакларга бўлинган банан солиб аралаштирасиз.
ЛИМОНЛИ НАЧИНКА ВА ПОМАДА ҚЎШИБ ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ
8 дона тухум, 140 гр шакар пудраси, 1 дона лимон шарбати ёки пўстлоғи, 80 гр картошка крахмали, 160 гр шакар пудраси (тухум оқини кўпиртириш учун), 80 гр ун (иложи борича олий навли).
Лимонли начинка: 0,25 л сут, 25 гр картошка крахмали, 200 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 1/2 дона лимон шарбати.
Лимон помадаси: 200 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ лимон шарбати, 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи.
Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, устига картошка крахмали, тухум оқи ва шакар кўпиртмаси солиб аралаштирасиз. Сўнг лимон шарбати, лимон пўстлоғи ва ун солиб хамир қорасиз. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб, иккига ажратасиз ва ўртасига начинка суртиб, бир-бирига ёпиштирасиз. Кейин бисквитнинг орасига лимонли помада ҳам суртиб чиқасиз. Помада совиганидан сўнг пишириқни тўғри бурчак шаклда кесиб чиқасиз.
Лимонли начинка: сутга картошка крахмалидан қўшиб, оловга қўясиз ва мунтазам аралаштирган ҳолда совитиб оласиз. Ёғни шакар билан аралаштириб, оз-оздан бўтқага соласиз ва устига лимон шарбатидан қуйиб, яхшилаб аралаштирасиз.
Лимонли помада: шакарни устига қайнатилган сув, лимон шарбати, бир чойқошиқ ўсимлик ёғидан солиб, яхшилаб аралаштирасиз ва қуюқ бўтқа ҳолатига келтирасиз.
ЛИМОНЛИ НАЧИНКА ҚЎШИБ ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТ
4 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 0,1 л сут, 200 гр ун (иложи борича олий навли), пичоқ учида ош содаси.
Лимонли начинка: 150 сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 1 дона лимон бўлаги ва пўстлоғи.
Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, устига сут қуясиз ва масаллиқни яхшилаб аралаштирасиз. Ушбу масаллиққа ун, ош содаси, тухум оқи кўпиртмаси ва майдаланган лимон пўстлоғи солиниб, хамир қорилади. Ушбу хамирни текис қилиб ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга ёйиб, ўртача қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб иккига ажратасиз ва ўртасига лимонли начинка суртиб устма-уст қўясиз ва бўлакларга бўласиз.
Лимонли