Шухратжон Холиков

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ


Скачать книгу

ёнғоқ билан аралаштириб хамир қорилади. Хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиб пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг хамир иккига бўлиниб, устига қаҳвали помада суртилади. Шундан кейин помада совигач, бисквит бўлакларга бўлиб чиқилади.

      Қаҳвали помада: шакар пудрасининг устига табиий қора қаҳва дамламасини қуйиб, қуюқ каша ҳолатига келгунча аралаштирилади.

      ҚАҲВА ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

      180 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 100 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси, 1 ошқошиқ туйилган табиий қаҳва.

      Шакар ва тухум сариғини яхшилаб аралаштириб, кетидан ёнғоқ қўшилади. Тухум оқини кўпиртириб, уни ун, ош содаси, туйилган қаҳва ва тухум сариғи билан аралаштириб хамир қорасиз. Сўнг ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга тайёр бўлган хамирни солиб, қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлгач, совитиб, бўлакларга бўласиз ва устидан шакар пудраси сепасиз.

      ЛИМОН ПОМАДАСИ СУРТИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ КУБИКЛАРИ

      4 дона тухум, 120 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 100 гр туйилган ёнғоқ, 30 гр ун (иложи борича олий навли), жем ёки мармелад.

      Лимонли помада: 260 гр шакар пудраси, 2 ошқошиқ қайноқ сув, 2 ошқошиқ лимон шарбати, ўсимлик ёғи.

      Тухум оқини кўпиртириб, устига шакар пудраси, ванилин шакари, тухум сариғи, ёнғоқ ва ун солиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач, пишириқни ўртасидан горизонталь чизиқ бўйлаб иккига бўлиб, ўртасига мармелад ёки жем суртилади ва бир-бирига бирлаштирилади. Бисквит бўлаклари кичик бўлакларга бўлиниб, устига лимон помадаси суртилади ва ёнғоқ мағизлари билан безатилади. Тайёр бўлган бисквит бўлаклари картон қутиларга жойлаштирилади.

      Лимон помадаси: шакар пудраси, қайноқ сув, лимон шарбати, ўсимлик ёғи яхшилаб аралаштирилади.

      БОДОМ ҚЎШИЛГАН ТУХУМ ОҚИДАН БИСКВИТ

      200 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 5 дона тухум оқи, 200 гр туйилган бодом, 140 гр ун (иложи борича олий навли), смородина мураббоси

      Шоколадли помада: 5 та тухум сариғи, 150 гр шакар пудраси, 100 гр шоколад.

      Сариёғ ёки маргарин шакар билан аралаштирилиб, кўпик ҳолига келтирилади ва устига бодом, тухум оқи ва ун сепилади. Ушбу масаллиқ енгил аралаштирилиб, тайёр бўлгач, ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солинади. Ўртача оловда тайёр бўлган хамирга мураббо суртилиб, шоколадли помада қуйилади. Помадка қотганидан сўнг, бисквит тўғри бўлакларга бўлиниб чиқилади.

      Шоколадли помадка: тухум сариғи шакар билан аралаштирилиб устига эзилган шоколад солинади ва яна аралаштирилади.

      БОДОМЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БОДОМЛИ БИСКВИТ

      250 гр шакар кукуни, озгина сув, 5 дона тухум, 80 гр туйилган бодом, 15 гр ош содаси, 100 гр ун (иложи борича олий навли).

      Начинка: 0,25 л сут, 25 гр ун, 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 20 гр туйилган бодом (устига сепиш учун).

      Шакарнинг устига сув қуйиб, ўртача оловда сироп қайнаб чиққунча қолдирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, унга қайнаб чиққан