Шухратжон Холиков

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ


Скачать книгу

пирог совитилиб, бўлакларга бўлинади ва устига шакар пудраси сепилади.

      АНАНАС ҚЎШИЛГАН ШОКОЛАДЛИ БИСКВИТ

      6 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 50 гр шоколад, 50 гр туйилган бодом, 30 гр шакар пудраси тухум оқини кўпиртириш учун, 80 гр туйилган бисквит нони ёки печенье, ананасдан тайёрланган компот.

      Тухум сариғи ва шакар пудрасини ванилин кукуни билан кўпиртириб, қирғичдан ўтказилган шоколад ва туйилган бодом билан аралаштирасиз. Тухум оқига 30 гр шакар пудраси, майдаланган бисквит сухаригини солиб кўпиртирилади ва тухум сариғидан тайёрланган масаллиғга қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнис ичига бир текисда солиб, устини ананас билан безатиб чиқилади. Ушбу пишириқни қиздирилган духовкага қўйиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб, бўлакларга бўлиб, дастурхонга тортасиз.

      УЗУМ ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ КЕКС

      4 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 120 гр тўйилган бодом, 30 гр шакар пудраси (тухумни кўпиртириш учун), 30 гр қирғичдан чиқарилган қотирма нон ёки печенье, узум.

      Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, оз-оздан туйилган бодомдан соласиз. Тухум оқидан кўпиртма тайёрлаб олиб, устига 30 гр шакар пудраси ва майдаланган бисквитли сухарик билан юқорида тайёрлаб олинган масаллиқ солиниб аралаштирилади. Ушбу масаллиғ оз-оздан аралаштириб юборасиз. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга текислаб солиб, устини данаклари олинган узум билан безатиб чиқасиз. Ушбу пишириқ қиздирилган духовкага солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни бўлакларга бўлиб, устига ванилин аралаштирилган шакар пудрасидан сепасиз.

      АПЕЛЬСИНЛИ БИСКВИТ

      8 дона тухум оқи, 200 гр шакар пудраси, 80 гр ёнғоқ, 100 гр сули ёрмаси, апельсин пўстлоғи ва апельсин бўлаклари.

      Начинка: 8 дона тухум сариғи, 2 ошқошиқ сут, 150 гр шакар пудраси, 200 гр сариёғ, 4 ошқошиқ апелсин шарбати

      Тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар қўшилади ва аралаштирилади. Ушбу масаллиғ ичига туйилган ёнғоқ, сули, қиймалагичдан ўтказилган ва майдаланган апельсин цедраси солиниб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилаган ва ун сепилган патносга қўйиб пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни энига уч бўлакка бўлиб, орасига начинка суртилади ва ёпилиб, усти апельсин бўлаклари билан безатилади.

      Начинка: тухум сариғи, сут ва шакарни мунтазам аралаштирилган ҳолда ўртача оловда бўтқа ҳолатига келтирилади. Қиздирилган сариёғни юқоридаги бўтқага солиб яхшилаб аралаштирасиз. Сўнг апельсин шарбати қуюлиб яхшилаб аралаштиралади.

      ОЛМАЛИ БИСКВИТ

      4 дона тухум, шакар пудраси ва ун (иложи борича олий нав, унинг оғирлиги 4 дона тухумга тўғри келиши лозим), озгина сода, 20 гр какао кукуни, олма.

      Тухумни шакар билан кўпиртириб, устига ун ва ош содасини солиб, хамир қориб оласиз. Патноснинг устига ёғ суртиб, қотирма нон сепилади. Сўнг устига паррак шаклида тўғралган олма бўлаклари териб чиқилади ва қорилган хамир ёпилади.