Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;

      – вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш»43.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон «Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида кўрсатилган вазифалар ҳам медиатаълимни жорий этишга мос келади. Ўзбекистонда таълим тизимида тарбиянинг параллел олиб борилиши медиатаълимни жорий этишни осонлаштиради. Чунки тарбияда медиатаълимнинг элементлари мавжуд. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Медиатаълим маркази, Киберхавфсизлик маркази ДУК томонидан болаларнинг, ёшларнинг, аҳолининг медиасаводхонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

      2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтган Янги медиатаълим марказининг асосий мақсади – «аҳолининг ахборотга бўлган талабини қондириш, интернетнинг миллий сегментини ғоявий жиҳатдан бойитиш, ёшларда тажовузкор контентга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантиришдир»44. Шунингдек, марказ оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг медиасаводхонлигини оширишни назарда тутади. Медиатаълим маркази ўқувчи ва талабаларда интернетдан самарали фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш, фейк ва манипулятив ахборотларга нисбатан иммунитет шакллантиришда тегишли ташкилотлар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.

      Ўзбекистондаги қонунчилик асос, мавжуд ахборий вазият медиатаълимни жорий этиш заруратини намоён этади. Медиатаълим ахборот асрида вақтни тўғри тақсимлашидан тортиб давлат хавфсизлигигача бўлган жараёнда зарур бўлган малакани шакллантиради. Медиатаълимни жорий этиш, унинг моҳиятини илмий асосда ўрганиш, мақсад ва вазифаларини тадқиқ этиш, унга мос хорижий тажриба ва миллий таълим тизимидаги ўхшашликларни топиш, шу асосда оптимал дастур ва дарсликлар яратиш орқали амалга оширилади.

      1.3§ Медиатаълимнинг полисемик талқини ва таснифи, мақсад ва вазифалари

      Рақамли макон концепцияси энг кичик кимёвий зарра – атомдан энг кичик электрон бирлик – битга ўтишга асосланади. XXI асрда – нанозарралар ва замонавий ахборот технологиялари асрида медиакорпорациялар ва коммуникация воситалари