Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

тизими ёрдамида интернет тармоғининг миллий сегментининг веб сайтларига қилинган 1 354 106 та киберҳужум аниқланган ва бартараф этилган.

      «Uz» доменидаги веб сайтларда 444 та инцидент қайд этилган бўлиб, улардан энг кўпини рухсатсиз контентни юклаб олиш (341 та) ва асосий саҳифага рухсатсиз ўзгартиришлар киритиш (Deface) (89 та) ташкил этган. Инцидентлар таҳлили шуни кўрсатдики, давлат секторининг веб сайтлари хусусий секторга нисбатан уч баравар камроқ ҳужумга учраган.

      1.5-расм. Манзил майдонлардан киберҳужумлар амалга оширилган мамлакатлар.

      Таҳлил натижасида «Wordpress», «Joomla», «Open Journal Systems» ва «Drupal» контентни бошқариш тизимларида ишлаб чиқилган веб сайтлар энг заиф экани аниқланган. Веб иловаларда заифликларнинг мавжудлиги, ўз вақтида янгиланмагани, заиф пароллардан фойдаланиш хакерларнинг бузғунчи фаолиятига йўл очиб бермоқда. 2021 йилда Ўзбекистонда ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек, улардан фойдаланувчиларнинг киберхавфсизлигига таҳдид соладиган 6635 та зарарли файл ва скрипт аниқланган. Бундай вазиятнинг юзага келиши миллий ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари ҳамда маъмурларининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига эътиборсизлик билан муносабатда бўлиши билан боғлиқ бўлиб, бу эса уларнинг ишига рухсатсиз аралашиш хавфини сезиларли даражада оширади. Медиатаълим касбга йўналтириш вазифасини ҳам бажариб, ахборий ва киберхавфсизлик долзарблигни тушунадиган, буни ўз фаолиятида қўллай оладиган мутахассислар етишиб чиқишига хизмат қилади.

      Мавжуд вазият муаммога эътибор қаратиш, ахборот муҳитида рақамли экологияни, инсонларнинг рақамли саломатлигини сақлашнинг долзарблигини кўрсатади. Рақамли оламда медиасаводхонлик киберхавфсизликни таъминловчи муҳим категория вазифасини бажаради. Маълумки, рақамли саводхонлик медиасаводхонликнинг муҳим компоненти бўлиб, медиасаводхон инсон шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлай олади, сунъий интеллект бўйича билимга эга бўлади, троллар ҳаракатини, бот билан мулоқотга киришганини илғайди, сохта видео, фейк суратларни метадата маълумотлари, илк манбаларга кўра аниқлай олади.

      Медитаълим шакллантирадиган махсус билим ва кўникмалар ахборот маконида кибертаҳдид, кибержиноятчилардан ҳимояланишда асосий вазифани бажаради. Рақамли олам аъзоларининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги малакаси ва билимини мунтазам ошириб бориш орқали киберхавфсизликка таҳдидлар ва оқибатларни бартараф мумкин.

      Энг муҳими, медиасаводхонлик динлараро бағрикенглик, маданиятлараро ҳамжиҳатлик, тенглик, ижтимоий интеграция, мослашувчанлик, тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга ҳисса қўшади. Бу кўпмиллатли Ўзбекистонда тинчлик, ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим.

      Янги Ўзбекистоннинг ахборот сиёсатида очиқлик, танқидий таҳлилга катта ўрин берилгани медиатаълимни жорий этишга шароит яратади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ—60-сон фармонига кўра тасдиқланган