Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

ҳодисага нисбатан ягона қараш йўқлигини кўрсатади. Бугунги кунда илмий соҳада қуйидаги асосий ёндашувлар аниқланган: геосиёсий, психологик, коммуникатив, конфликтологик11.

      Геосиёсий ёндашувга кўра, ахборот уруши бу – давлатлараро қарама-қаршилик.12 Унга кўра, давлатлар ахборот орқали бошқа давлатларга таъсир ўтказиб, стратегик соҳаларда устунликка эришишга ҳаракат қилади. Психологик ёндашув тарафдорлари фикрича, ахборот уруши моҳияти ахборот орқали оммавий равишда инсонлар онгига яширин таъсир кўрсатишдир. В.А.Лисичкин фикрича, тафаккурни манипуляция қилиш ахборот таъсирини интеллектуал-психологик ва ижтимоий-маданий жараёнларни бошқариш мақсадида объектлар буни сезмайдиган ҳолда яширин амалга оширишдир13. Коммуникатив йўналишда ахборот уруши бу қарама-қарши тарафларнинг разведка ва сиёсий ва психологик ҳаракатлар амалга ошириладиган алоқа технологияси сифатида талқин этилади. Конфликтологик ёндашув ахборот уруши, қарама-қаршиликларни нафақат давлатлараро, балки гуруҳ, шахслараро зиддиятларни ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий призма чиғириғи орқали кўриб чиқишга имкон беради.

      Ахборот уруши ўз мақсади, мазмун-моҳиятига кўра, махфий ёки ошкора, аҳамияти кам ёки радикал таъсирли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-психологик, тижорий, ҳарбий ҳодиса бўлиши мумкин. «Ахборот уруши» ва «ахборий кураш» тушунчалари фарқланади. Ахборий-психологик кураш тушунчаси нейтрал маъно англатиб, салбий мазмунда ахборий уруш, психологик уруш, кибер уруш шаклларида ҳам қўлланади. Бугунги кунда ахборот-психологик уруш жанговар операцияларни таъминлашдан ташқари ўзи алоҳида мустақил уруш турига айланди ва геосиёсий даражадаги стратегик вазифаларни ҳал қилишга қодир ҳодиса ҳисобланади. Шу билан бирга, агрессив ахборот ва психологик курашнинг ўзи уруш ва қуролли тўқнашувларни келтириб чиқаради. Ахборот ва психологик қуролларнинг хавфи улардан фойдаланишдаги шахссиз хусусиятидадир, бу ҳужум ҳаракатларини, ҳатто уруш эълон қилмасдан ҳам номаълум ҳолда амалга оширишга имкон беради. Бундан ташқари, ахборий қуролларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш деярли мумкин эмас (масалан, кимёвий ёки бактериологик қуролларга нисбатан тақиқ ўрнатилган). Ахборий уруш шахс, жамият, тузилма ва давлатлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви, қарама-қаршилик юз берган ҳолатларда устунликка эришиш, бирор сиёсий, иқтисодий ёки бошқа мақсад йўлида маълумот олиш, қайта ишлаш ва етказиш, сиёсий ва ҳарбий мақсадларга эришиш, ахлоқий ва психологик таъсир кўрсатиш мақсадидаги курашдир. Ахборот уруши компютерлар, дастурий таъминотга ҳужум қиладиган ва ахборий тизимларни издан чиқарадиган кибер урушлардан фарқ қилади. Ахборот уруши муайян мақсад йўлида маълумотларни манипуляция қилиш, қайсидир шахс, гуруҳ, тузилма ёки давлатнинг манфаатларига қарши, лекин бошқа томон учун манфаатли бўлган, ахборий босимга асосланган ҳаракат ҳисобланади. Ахборот уруши қачон бошланиши, тугаши