Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

вазият қониқарли вазият сезиларли муаммолар оғир вазият жуда жиддий вазият таснифланмаган / маълумотлар йўқ.

      1.2-расм19да С. Хантингтон яратган концепцияга кўра, тамаддуннинг этномаданий бўлиниши, Ғарб маданияти (тўқ кўк), Лотин Америкаси маданияти (бинафшаранг), япон маданияти (оч қизил), Син маданияти (тўқ қизил), ҳинд маданияти (тўқ сариқ), ислом маданияти (яшил), православ маданияти (ферузаранг), будда маданияти (сариқ), Африка маданияти (жигарранг).

      Замонавий медиамакондаги ахборий-психологик курашнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий сабаб ва оқибатлари турлича. Ахборий-психологик кураш давлат хавфсизлигига дахл қилади, халқаро тинчликка таҳдид солади, жамиятда хаос келтириб чиқаради, маданиятлар емирилишига сабаб бўлади, носоғлом рақобат муҳитини вужудга келтиради, инсонлар маънавияти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Бу жараёнда асосий қурол, таъсир воситаси ахборот ҳисобланади. Шу боис журналистика ва оммавий коммуникация йўналишида ахборий-психологик курашнинг ахборий муҳитга таъсири масаласи, хусусан, ахборот-психологик кураш шароитида ахборот истеъмолига таъсири ва медиа истеъмолида келтириб чиқараётган муаммоларини ўрганиш долзарбдир. Ахборот-психологик курашнинг таъсирини 2 та йўналишда ўрганиш мумкин: комплекс ва индивидуал таъсир. Комплекс таъсир давлат, жамият, гуруҳга таъсир ўрганилса, индивидуал таъсирда инсонга, унинг тафаккури, руҳияти, саломатлигига қаратилган бўлади.

      Ахборий кураш ахборий жамиятдаги ахборий муҳитнинг «ифлосланиши», ахборот экологиясининг бузилишига сабаб бўлади. Қарама-қарши томонларнинг бир-бирини обрўсизлантириши, ўз манфаатларига хизмат қилувчи ахборотлар тарқатиши сабаб бирёқлама ва ёлғон ахборотлар кўпайиб боради. Бундай ахборотларнинг инсонга таъсирини қуйидаги бир неча йўналишларда ўрганиш мумкин.

      Сиёсий йўналишда, манипуляция таъсирида шахсда бирор сиёсий масала тўғрисида асосланмаган ижтимоий фикр шаклланади, қайсидир масалага қарши, қўллаб-қувватловчи ёки бетараф фикр билдира бошлайди. Бунда фейклар, сохта уюштирилган митинглар, троллар фабрикалари таъсирида оммавий ғайриихтиёрий онг, жамоавий интеллект юзага келади. Аудитория сиёсий масалада, можаролар бир куни ўз ечимини топишини, ҳақиқат нимадан иборатлигини билмаган ҳолда қарор қабул қилади, фикр билдиради, сиёсий жараёнларда иштирок этади. Бу фаол фуқаролик позицияси эмас, кўр-кўрона эргашишдир. Бунда қатлам ёки гуруҳ ўз сиёсий қарашига эга бўлмайди, манфаатдор томонлар яратган концепцияга кўра фикрлайди.

      Иқтисодий таъсир давлатлар мисолидагина эмас, рақобатчи бизнес объектлари ўртасида юз беради. Иқтисодий ахборот реклама кўринишида бўлиб, унда ишонтиришнинг ассоциация, ностальгия, чиройли қиёфалар, эфемизм, экстраполяция, аналогия, чалғитиш, гуруҳ динамикаси, юмор, қўрқув каби усулларидан, сотувчи медиамаҳсулот яратишнинг AIDA, PPPP каби формулалари, таъсир усулларидан фаол фойдаланилади, ахборот таъсири ва қамровини ошириш SEO ва SMM технологиялари орқали амалга