Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

дастури, журналистика таълим йўналишлари учун «Медиатаълим ва ахборот хавфсизлиги», «Журналистикада медиасаводхонлик ва фактчекинг» ҳамда «Медиатаълим ва медиасаводхонлик» фан дастурларини ишлаб чиқишда жорий қилинган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги 01/18-517-сон маълумотномаси). Натижада «Медиатаълим» ўқув дастури асосида фан яратилган ва унинг ўқув-услубий мажмуасини яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;

      тарихий манбалардан медиатаълим, медиасаводхонлик, фактчекинг тушунчаларининг Шарқдаги қадимий кўринишларига оид топилган мисоллар, аллома ва мутафаккирларнинг мавзуга тегишли қарашларидан медиатаълимни жорий этишда миллий дидактик асос сифатида фойдаланиш бўйича таклифлардан мактаб дарсликларига медиатаълимни интеграциялаш, она тили, тарбия, информатика каби фанларда медиасаводхонлик инструментини қўллашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 30 сентябрдаги 01/11—01/10-1564-сон маълумотномаси). Натижада 2022—2023 ўқув йилидан умумий ўрта таълим тизимига медиатаълимни интеграциялашган ҳолда жорий этиш, фанлар мазмунига медиасаводхонликни сингдириш, ўқув жараёнини материаллар билан таъминлашда муҳим манба вазифасини бажарган;

      ўзбекистонлик ёшларнинг медиа истеъмолига доир хусусиятлар, медиасаводхонлик кўрсаткичларидан, амалдаги таълим тизими таҳсил олувчиларни ахборий жамиятга тайёрлаб бормаслиги, умумий ўрта, олий таълим, малака ошириш курсларига медиатаълимни жорий этишнинг муҳимлиги бўйича таклифлардан дунёнинг мафкуравий манзарасини ўрганиш, замонавий шароитда маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатдаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини тадқиқ қилиш, медиатаълимнинг самарали ва таъсирчан технология ҳамда усулларини ишлаб чиқиш, аҳолининг ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 26 майдаги 111-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот замонавий медиамуҳитда маънавий ишлар самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам берган;

      ишлаб чиқилган медиатаълимнинг «ўзбек модели”дан, уни амалиётга жорий этиш босқичлари, шакллари, малака талаблари, механизмлари, медиатаълим дастурлари мазмунига доир талаблар, медиасаводхонликнинг трансчегаравий компетенциялари, таркибий компонентларини белгилаш бўйича таклифлардан Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида Медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича мактаб ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини ошириш ўқув дастурига кўра ташкил этилган курснинг «Медиатаълим ва медиасаводхонлик. Асосий тушунча ва атамалар», «Замонавий медиамуҳит ва ахборий тартибсизликлар», «Ахборот истеъмолида танқидий тафаккур. Танқидий тафаккурни шакллантириш усуллари» модуллари бўйича видеодарс, маъруза, тест, глоссарий