Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

малака ошириш курсларига медиатаълимни жорий этишнинг муҳимлиги исботланган;

      медиатаълимнинг «ўзбек модели» ишлаб чиқилиб, унга илмий асосда таъриф берилган, уни амалиётга жорий этиш босқичлари, шакллари, малака талаблари, механизмлари, медиатаълим дастурлари мазмунига доир талаблар, медиасаводхонликнинг трансчегаравий компетенциялари, таркибий компонентлари далилланган.

      Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:

      медиатаълимнинг тарихий шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, хорижий мамлакатлардаги илғор тажрибаларнинг ўзига хосликлари кўрсатиб ўтилган;

      медиа истеъмолидаги тадрижий ўзгаришлар, медианинг инсонларга ҳиссий, ақлий, жисмоний таъсирида юзага келаётган медиақарамлик, фаббинг, FOMO sapiens каби муаммолар таҳлил этилиб, ечимлар таклиф қилинган;

      медиамакондаги ҳар қандай ахборий хуружларга қарамай, миллий истиқлол ғояларига содиқ, фаол фуқаролик позициясига эга ахборот истеъмолчиларини тарбияловчи, ахборот одоби, маданияти, маънавиятини шакллантирувчи медиатаълимнинг «ўзбек модели» ишлаб чиқилган;

      Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги 11-PA 2/1-547-сонли топшириғига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот маконида медиасаводхонлик ва онлайн хавфсизликни таъминлаш бўйича 2022—2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси, Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим марказининг Медиамаконда болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг ахборот саводхонлиги ва онлайн хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2022—2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этилган;

      Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти кўмаги билан республиканинг барча ҳудудидан 7827 нафар респондент иштирокида ёшларнинг медиасаводхонлик кўрсаткичи ва медиамаҳсулот истеъмоли хусусиятларини аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказилган;

      Республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи талабалари учун «Медиатаълим» фани бўйича фан дастури, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бакалавриат босқичи талабалари учун «Медиатаълим ва ахборот хавфсизлиги», «Журналистикада медиасаводхонлик ва факт чекинг» ҳамда «Медиатаълим ва медиасаводхонлик» фанлари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети учун «Медиатаълим асослари» фани бўйича фан ва ишчи дастурлар ишлаб чиқилган, маъруза матнлари, тақдимот ва видеоматериаллар тайёрланган.

      Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда фойдаланилган назарий маълумотлар учун илмий адабиётлар, жумладан, тан олинган нуфузли илмий базаларда ҳаволаланган журналлардаги энг сўнгги илмий материалларга мурожаат этилгани, амалий характердаги маълумотларнинг мунтазам социологик кузатув ва 7827 нафар респондент иштирокидаги социологик сўров орқали олингани, ишончли интернет манбалари, тасдиқланган статистик маълумотлардан фойдаланилгани, сайтларга