Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

нинг шахсий ҳаётга таъсири29, X. Wu ва бошқаларнинг бегонашувни келтириб чиқариши30, Ł.Tomczyk, ва E.S.Lizdeнинг номофобия (ингл. Nomophobia – телефонсиз қолишдан қўрқув) нинг оиладаги фаровонликка таъсири31га бағишланган тадқиқотларида ахборот истеъмолидаги муаммолар, коммуникациядаги руҳий ҳолат ва ижтимоий ҳаётга таъсир масалалари ўрганилмоқда. Бу муаммолар ўзбекистонлик ёшлар учун ҳам тегишли бўлиб, муаммонинг ечимини қидириш топиш, натижаларни амалиётга жорий этиш оммавий коммуникация фани олдидаги актуал вазифадир.

      Давлат ва жамият хавфсизлигига ахборот, психологик ва кибертаҳдидларнинг мавжудлиги. 2022 йил июль ойининг бошида провакация натижасида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалар32 аҳолига медиаахборий саводхонлик, ахборотларни текшириб қабул қилиш малакаси заруратини кўрсатди. Қорақалпоғистондаги воқеаларда оммавий митинг, тартибсизлик, ички ишлар ходимларининг қуролларини тортиб олиш, давлат идораларига ҳужум ва бошқа ҳаракатлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган ахборотлар орқали аҳолини ҳаракатга келтириш, ахборотларни нотўғри талқин қилиш, фактларга эмас, ҳиссиётларга, шахсий фикрга таяниш, ҳақиқий ахборот манбалари билан сохта аккаунт хабарларини ажрата олмаслик, тролларни англамаслик, ўзаро муносабатда ҳурмат принципига амал қилмаслик, танқидий тафаккур қилмаслик, шошиб қарор чиқариш, ахборотларга оқилона баҳо, рационал ёндашув етишмаслиги натижасида юз берган. Медиатаълим бу муаммоларга ечим бўла олади.

      Киберхавфсизликни таъминлашда ҳам кибермакон фойдаланувчиларининг ахборий саводхонликнинг муҳим компоненти бўлган рақамли саводхонликка эга бўлиши талаб этилади. Маълумки, киберхавфсизлик ахборот хавфсизлигининг бир кўриниши бўлиб, ахборотларни мазмунига кўра саралаб олишга хизмат қилувчи юксак маънавиятдан ўзгачароқ тушунча. У кўпроқ техник жараёнларга оид бўлиб, оддий фойдаланувчи учун почта, ижтимоий тармоқлар, тўлов тизимларида ишончли ва мустаҳкам паролларни ўрнатиш, ўз шахсий компьютери ва смарфонини вируслардан ҳимоялаш, шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлай олишни англатади. Кенгроқ маънода эса киберхавфсизлик рақамли маълумотлар хавфсизлиги, тармоқлар, мобил иловалар ва қурилмаларнинг хакерлик ҳужумларидан ҳимоясига қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. Бу маълумотлар конфиденциаллигини сақлаш, уларнинг бутунлигини ҳимоялаш, у ёки бу сайт, илова, дастурнинг ишончли ва тўлақонли ишлашини англатади.

      Рақамли оламга реал оламда барча жараёнлар – таълим, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, мулоқот, ҳамён билан бирга, турли таҳдид, хавф-хатар ва жиноятлар ҳам кўчди. Киберҳужум, кибержиноят, кибертаъқиблар, криптовалюталар бўйича яширин фаолиятнинг ортиши, тролл (сохта аккаунт), спам, ботлар фаолияти кенгайиши киберхавфсизлик масаласини Ўзбекистонда ҳам кун тартибига олиб чиқди. Барча тизим ва жараёнлар рақамлашар, ахборотлашар экан, уларнинг техник жиҳатдан мукаммал ва бехато ишлашини, хавфсизлигини таъминлаш муҳим мақсад ҳисобланади.

      «2022—2026 йилларга мўлжалланган