Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

экспертлари болаларнинг медиа истеъмолини тадқиқ этиб, ТВ, интернет ва мессенжерлар болалар ўртасида оммабоп эканлигини таъкидлаган38. 10—12 ёшли аудиториянинг 60 фоизи мессенжерлардан, 47 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Шу билан бирга телевидение ўзининг оммабоплигини сақлаб турибди: 2—12 ёш оралиғидаги экрансеварларнинг фоиз кўрсаткичи 73 га тенг. 4—9 ёшдаги болаларнинг 59 фоизи ҳеч бўлмаса, кунига бир марта телевизор кўрса, 89 фоизи ҳафтасига бир маротаба, 99 фоизи ойига бир марта бўлса ҳам телевизор кўради. Улар кунига ўртача 2 соат мультсериал, сериал, мультфильмлар томоша қилади. Реклама ўз самарадорлиги ва таъсирчанлигини кўрсатмоқда. Болаларнинг 79 фоизи ота-онасидан реклама қилинаётган маҳсулотларни олиб беришни сўрайди.

      Интернет ўсмирлар ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Интернет орқали видео кўриш, ўйин ўйнаш, айниқса, ўғил болаларга қизиқарли. Улар, шунингдек, таълим жараёни учун муҳим ахборотларни ҳам излашади. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, респондентлар ҳар куни интернетда минимум 3 соат вақт ўтказишади. Интернетга кириш воситаси шахсий смартфон. Улар кирадиган базалар ичида таълимий, кўнгилочар ва ҳаваскорлик гуруҳлари мавжуд. Болалар ва ўсмирларнинг интернет билан ўтказадиган вақтининг асосий қисмини YouTube эгаллайди. Бу видеоресурснинг болалар ва ўсмирлар қизиқишига мослаша олиши, унда тавсия этиладиган видеолар қисми борлиги қизиқишни янада оширади. Улар орасида аудитория эътиборини тортишда блогерлар катта ўрин тутади. Айниқса, «приколлар», «челленжлар», «бьюти» (қизлар учун), видеоўйинлар ва саёҳатлар қизиқарли. Фильмлар, сериаллар фаол томоша қилинади, ўғил болаларни кўпроқ ўйинли мавзулар қизиқтиради. Босма оммавий ахборот воситаларининг ҳам болалар учун мўлжалланган контенти фаол ишлаб турибди.

      Ўзбекистонда болалар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этиши, уларнинг медиамаҳсулотларни фаол истеъмол қилаётганлиги медиа, ахборот билан муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тақозо этди. Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни болаларнинг ахборот билан муносабати, медиа истеъмолини тартибга солади. Миллий медиамаконда ҳам, глобал интернет тармоғида ҳам болаларнинг руҳий ва жисмоний жиҳатдан меъёрий, соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи, ҳатто тўғри мақсадда, масалан, таълим учун мурожаат қилганда уларни чалғитувчи ахборотлар кўп. Бу ўз жонига қасд қилишга чорловчи ўйинлар, инсонларга ва жониворларга шафқатсизлик акс этган видеолар, ҳаёсиз суратлар, қимор, спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекишга чорловчи ахборотлар, терроризм тарғиботи ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, болаларнинг ёшига мос бўлмаган ахборотлар ҳам мавжуд. «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни туфайли ахборот маҳсулотларини ёшга доир таснифлашни амалга ошириш тизими жорий этилди. Ёшни таснифлаш бўйича хорижда тан олинган таснифларга кўра, ахборотни қабул қилувчилар бешта асосий