Санобар Жуманова

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари


Скачать книгу

тўқнашув ёки рақобат сифатида эмас, балки коммуникациянинг бузилиши сифатида қаралади»21.

      Ғарб олими К. Делхес «Маданият назарияси» китобида коммуникациявий можароларнинг учта асосий сабабини кўрсатади, коммуникантларнинг шахсий хусусиятлари, ижтимоий (шахслараро) муносабатлар ва ташкилий муносабатлар22. Можароларни бартараф қилиш кўринишлари унинг иштирокчилари маданиятларининг хусусиятлари билан белгиланади. Диний ва этник зиддиятлар ўта мураккаб халқаро муаммоларга айланиб бораётган ҳозирги даврда маданиятлараро, конфессиялараро ва миллатлараро ҳамкорлик, мулоқот турли негатив стереотипларга қарши, зиддиятларни бартараф этишда турли маданий ва диний бирликлар ва уюшмалар ўртасидаги ҳамкорликни шакллантиришда муҳим восита ҳисобланади. Медиамаданият ташувчи восита сифатида атроф-оламни ноадекват қабул қилиш, коммуникатив хатоликлар ва маданиятлараро тушунмовчиликларга йўл қўйиш, келгусида ўзаро конфликтларга олиб келиши мумкин бўлган нотурғун вазиятларни юзага келтириши мумкин.

      Маънавий. Ахлоқий таназзул, ахлоқий оғишлар, ғайриинсоний хатти-харакатларга ундаш сабаб маънавиятнинг емирилиши.

      Жисмоний (ёки соғлиққа таъсир). Бунда индивидуал таъсир устуворлик қилади. Медиақарамликнинг инсоннинг жисмоний ҳолати, саломатлигига салбий таъсири – кўриш қобилияти сусайиши, умуртқа поғонаси қийшайиши (медиа истеъмолида «Lean back» (орқага суяниш) моделидан «Lean forward» (олдинга энгашиш) га ўтиш сабабли), болаларнинг ривожланишдан ортда қолиши, диққат етишмаслиги, ирода бузилиши, руҳий саломатликда стресс, депрессия, хотира сусайиши кабилар, шунингдек, ахборот таъсирида ўз танасига зарар етказиш кузатилади.

      Ахборот-психологик курашнинг бу ва бошқа салбий таъсир ҳамда оқибатларидан ҳимояланиш муҳим вазифа. Ахборотни узатиш каналлари ва воситаларини назорат қилиш имконсизлиги туфайли медиа истеъмолчиларида зарур малакани шакллантириш тақозо этилади. Ахборотдан баҳрамандлик, ахборотдан тўғри фойдаланиш, тўғрини нотўғридан ажрата олиш, репрезентация ва реалликнинг фарқини англаш учун ахборот истеъмолчиларини ахборий жамиятга тайёрлашга қаратилган мазкур вазифани замонавий медиамаконда медиатаълим бажармоқда.

      1.2§ Ўзбекистонда ахборий ва киберхавфсизликка таҳдидлардан ҳимояланишда медиатаълимни жорий этиш зарурати, қонуний асослари, шарт-шароитлари

      Назарий жиҳатдан олганда, оммавий ахборот воситаларининг монологик табиати ва медиамаҳсулотнинг жамоавий муаллифлиги унинг универсаллиги ва бетарафлигини таъминлайди. Бироқ аудитория аъзолари уни индивидуал қабул қилиш, талқинлар турличалиги, қонун ва ахлоқ меъёрлари, умуминсоний тамойилларга амал қилмайдиган ОАВ ёки ОАВ мақомида бўлмаган ахборот тарқатувчи каналлар мавжудлиги ахборот маданияти заруратини долзарблаштиради.

      Медиатаълимни жорий этиш зарурати, аввало, ахборот кўплиги, унда ёлғон ва зарарли ахборотлар борлиги, яъни ахборий