Rauf Parfi

Seçilmiş Eserler 2. Cilt


Скачать книгу

тил бирла, эй жоно, сени сирринг баён айлай,

      Тилим лолу кўзим гирён, сўнгакларим ниҳон ўртар.

      На қаттиқ кун экан, жоно, висолингдан жудо бўлмоқ,

      Мени оҳим тутуниға замину осмон ўртар.

      Бу дард бирла хароб ўлдум, келиб ҳолимни сўрмассен,

      Ғаминг бошқа, алам бошқа, юрогимни фиғон ўртар…

      Ашуладан кейин Раҳмон ота ўзи ҳақида, болалари, набиралари, даласи ҳақида анча гапирди-ю, бироқ суҳбат барибир қовушмади. Меҳмонлар, алламаҳал бўлиб қолибди-ку, деб қўзғолдилар. Пул узатишган эди, Раҳмон ота “хафа бўламан” деди, сидқидилдан бу сафар олмади. Кузатди. Қўл-бетини ювди. Ўрнига ётиб қаттиқ ухлаб қолди. Туш кўрди. Тушида қип-қизил, узун отга миниб учиб кетаётган эмиш, тўхтамас эмиш, ёлларидан ушлаб ҳарчанд тортармиш, тўхтамас эмиш, қулоқларининг остида шамолнинггоҳ гувиллагани, гоҳ дутор оҳанглари эшитилар эмиш. Тўхта, тўхта деб бақирармиш, ҳечтўхтамас эмиш қизил от. Бир баланд қор ёққан тоққа бориб тўхтабди. От кўздан ғойиб бўлибди. Қаршисида бир чол ўтирган эмиш. Соқоллари оппоқ, узун, йигирма газча келармиш.

      (8) 14

      – Хўш, Раҳмон, аҳволларинг қандай, бола-чақанг билан омонмисан?– дермиш.

      Зеҳн солиб бундоқ қараса, ҳалиги чол– Саидумар, қучоқлашиб сўрашибдилар.

      – Болаларингни топдингми?– дебди Раҳмон.

      – Оллоҳ қисмат этса, топарман, дебди у.

      – Ўғилларинг келяпти, яқинда келадилар, тўй-томошалар қиласан, мусаллас солдингми?

      Шу пайт қизил от пайдо бўлибди.

      Яна учиб кетаверибди. Узоқларда қолаётган Саидумарга:

      “Қачон келасан?”– деб бақирибди. У ҳам қўлларини кўтариб бир нарса дер эмиш-у, шамоллар ғувиллаб овозини учириб кетармиш.

      Раҳмон ота саҳар сергаклашиб уйғонди-ю, ўйланиб қолди.

      Эр-хотин энди нонуштани қилиб ўтиришган эди, бир-бирини қувиб, қийқириб набиралари Искандар, Шукур кириб келди. Кетма-кет Холисхон, Онахон кирдилар. Ҳол-аҳвол сўрашиб ўтирдилар. Жимжитҳовли бир нафасда жонланиб кетди. Фақат Мунисхон йўқ эди буларнинг орасида.

      МЕН ҚОРАЛАЙМАН!

      Бир ойдирки бекорман. Қўлим ҳеч нарсага бормайди. Китоб ҳам ўқимайман. Ёдингизда бўлса, унча-мунча шеър машқ қилардим. Ҳозир– йўқ! Ўзимизнинг оғир ўзбек куйларини эшитгим келаверади. Келаверади. Узоқ-узоқ хотиралар гирдобида яшайман. Наҳотки, менда ҳеч қандай орзу бўлмаса?Назаримда, орзусиз яшаётгандекман. Хўш, нима қилмоқ керак? Биламан, сен менга маслаҳат беролмайсан. Маслаҳат тариқасида сендан қуйидагича мазмунда хат олишим мумкун. «…Шумшайма… ёки ўзингни шумшайишга солма! Нўмеринг ўтмайди… Атрофингга қара, одамларни сев, Ҳаёт қандай гўзал. Кўр бўласан шу гўзалликни кўролмасанг!..» ва ҳоказо, ва ҳоказо… Тўғрими, дўстим, сен менга шу мазмунда хат ёзасан. Агар шундай ёзишинг тўғри бўлиб чиқса, мен чиндан ҳам кўрман! Гўзалликни йўқотиб қўйдим. Менга топишга ёрдам бер-чи! Беролмайсан. Бунинг учун мен бошқатдан туғилмоғим керак. Дарвоқе, қачон йўқотдим? Калаванинг учи қаерда? Бу, калаванинг учи менга нақадар аҳамиятли эканлигини билсанг эди. Калаванинг