Абдужалол Рахимов

Мугат фолбин


Скачать книгу

эркакни ёш боладек қувониши Забаржаднинг кўнглини бузди. Ўзини тошдек тутиб юрган кампир мумдек эриди. Кўзларидан дув этиб ёш қуйилди.

      – Сандек жияним бўлганидан кейин бор бўламанда, – деди елкасидан олиб кўришаркан.

      – Бибижон-ей, мани музтар қилдингиз? – дея Зарбиби ҳам ўрнидан турди. – Йўқлигингизни кўриб, кутдим, кутдим-да, охири чидай олмадим, Эркинимга ичимни ёрдим… Хато қилибманми?

      – Йўқ, хато қилмагансан.

      – Бир гап бўлдими?

      – Бўлди, Зарбиби, бўлди бир гап.

      – Айтинг, ахир юрагим ёрилиб кетади?!

      – Язнангни қотиллари топилди.

      – Ё Худо! Ким экан у иймонсизлар?

      – Зарбиби, кўрмаяпсанми, ҳолдан тойганман, йиқилай деяпман. Чой-нонингни обкел?

      – Ҳозир, бибижон, ҳозир! Мангина ўлай! Сизни кутавериб миягинам айниб қолибди…

      Зарбиби яна алланималар дея жавраганича чиқиб кетди.

      – Ўтиринг, хола, – деди Эркин ҳануз тик турган Забаржадга.

      Забаржад «Худога шукур!», дея кўрпачага ўтирди. Эркин ёстиқ устидаги елпиғични олиб уни елпиди.

      – Борлигингга шукур, – деди Забаржад жиянига меҳри товланиб. – Сан хафа бўлма. Ҳозирча тириклигимни ҳеч ким билмагани маъқул эди. Шунинг учун ҳеч кимга айттирмадим.

      – Ман сизни ташлаб қўярмидим, холажон?!

      – Бола-чақангни ўйладим. Биламан, апангниям, маниям бировга хафа қилдирмайсан. Лекин, улар одам эмас, улар – илон! Ундайларнинг на миллати, на жинси бор. Қоп-қора юракларига банг10 билан қувват берадилар. Улардан бизгина эмас, қўни-қўшнилари, ҳамқишлоқлариям жабр кўрдилар. Энди жазоларини олишади.

      Хонага Зарбиби кирди. Хонтахтага дастурхон ёзиб, тўртта иссиқ нон қўйди.

      – Тандирга нон ёпиштиргандим, – деди. – Қизариб пишибди. Сизнинг насибангиз-да, бибижон. Нон азиз, азиз нон билан кириб келдингиз. Бундан буёғи хайрли бўлади.

      – Чой қайнадими, апа? – деди Эркин уни гапдан тўхтатиш учун.

      – Ҳозир, мангина ўлай, яна тандирни оғзини беркитмабман-ку? Семиз товуғимни аёғи куяди-я!

      Эркин билан Забаржад бир-бирларига қараб кулиб қўйишди. Зарбиби чой дамлаб кирди. Забаржад кетма-кет икки пиёла чой ичди, иссиқ нондан еди. Синглиси билан жияни унинг оғзини пойлашарди. Буни сезиб, қисқагина тушунтирди:

      – Қотиллар Қирорти қишлоғидан экан. Пул учун босқинчилик қилишган. Мани ўлган, деб ташлаб кетишганди. Тириклигимни билиб қолишибди. Буёққа келаётганларида мелисалар ушлашди.

      – Бечора язнамни қотиллари қўлга тушдими?

      – Ҳа.

      – Ё тавба! – деди Зарбиби кўзларини ола-кула қилиб. – Ҳаммамизни Худо асрабди.

      – Шундай. Эрта саҳарлаб йўлга чиқамиз. Эртадан кейин бегимнинг худойисини ўтказамиз.

      – Ухлайсизми? – деди Эркин холасига ачиниб.

      – Йўқ, бироз ўтирайлик.

      – Майли.

      – Укаларингни аҳволи қандай? Уларга қараб турибсанми?

      – Қараб турибман, хола. Тўртта укам фермерда ишлайди.

      – Эркингинам укаларига бош, худога шукур, –