Абдужалол Рахимов

Мугат фолбин


Скачать книгу

шу ерда тура туринглар, – деди милиция кийимидаги йигит. – Уй тинтув қилинади. Гувоҳлар керак.

      Олмагул ҳамқишлоқларидан уялиб, хонасига кириб кетди.

      – Эшқул, ўзинг кўрсат, нима бор? – деди терговчи. – Терговга ёрдам берсанг ҳисобга олинади. Буни яхши биласан.

      – Ҳеч нарса йўқ, – деди тўнғиллаб Эшқул. – Нашани ўзим чекаман. Бошқа ҳеч вақо йўқ. Бўйнимга илолмайсила!

      – Кўрамиз, қани бошланглар-чи, – деди терговчи.

      Тинтув бошланди. Бироз вақт ўтиб чордоқдан бир қучоқ қурий бошлаган ўтни улоқтиришди.

      – Бу, наша ўсимлиги, – деди терговчи. – Далолатнома тузинглар. Гувоҳлар имзо қўйишсин.

      Бир йигит суратга тушира бошлади. Забаржад ўзини панага олди. У Олмагулни кутарди. Унинг омборхонадаги пул тўла қопчиқни кўрсатиши муҳим эди. Лекин Олмагул уйдан чиқавермади. Забаржад тинтув қилаётган йигитлардан бирига тикилиб қолди.

      – Ўртоқ командир, омборни очиш керак, – деди у.

      Олмагулдан калитни олиб чиқишди. Омборда синчковлик билан тинтув бошланди. Ниҳоят, оқ қопчиқни топиб чиқишди. Ўша заҳоти гувоҳлар иштирокида қопчиқ очилди.

      – Бу қандай пул? – деди терговчи Эшқулга.

      – Пулдақа пул, ўзимни йиққан пулим.

      – Уч кун аввал қўшни қишлоқда мугат чол ўлдириб кетилганди. Уни уйидан ҳудди шунга ўхшаш қопчиқдаги пул йўқолган?

      – Ҳеч қандай мугат чолни билмайман! – Эшқулнинг ранги оқариб кетди.

      – Келинни чақиринглар, – деди терговчи.

      Уйдан кўзи ёшланган Олмагул чиқди. У қалтирар, одамларнинг кўзига қаролмасди.

      – Бу кимники? – қопчиққа ишора қилди терговчи.

      Олмагул пиқиллаб Эшқул томонга ишора қилди.

      – Эшқулники, шундайми?

      – Ҳа.

      – Қачон олиб келган?

      – Ўтган куни, саҳарда.

      Эшқул бирдан Олмагулга ташланди:

      – Онангни…

      Уни милиция ходимлари ушлаб қолишди. Олмагул дафъатан нима бўлганини тушунолмади. Эшқулнинг важоҳатидан қўрқиб ўзини ташлаб юборди. У ҳушидан кетганди. Одамлар орасида шов-шув бошланди. Ўрта ёшлардаги икки аёл югуриб келиб Олмагулни кўтариб олишди. Уни ўрик остидаги сўрига ётқизишди. Шу пайт дарвозадан бир эркак билан бир аёл кириб келишди. Одамлар издиҳоми икки четга сурилди. Эркак «Топганингни онасини…» деб қўлларини мушт қилиб олдинга ташланди. Сўрида беҳуш ётган Олмагулга кўзи тушиб тўхтади. Ёнидаги аёл бирдан Эшқулнинг юзига чанг солди.

      – Номард, боламни нима қилдинг?! Падарингга лаънат! Отанг ҳам қишлоқни булғаганди, сенам итлик қилдинг, уйинг куйгур!

      Милиция ходимлари тўхтатгунларича у Эшқулнинг башарасини юлиб ташлади. Юзидан қон оқаётган Эшқул ўзини орқага олди.

      – Баттар бўл! – деди одамлар орасида турган қари кампир. – Йигит ўлгур, гулдек қизни хор қилдинг!

      Бу гапни эшитиб Олмагулнинг отаси аламдан ўкириб юборди. Яна Эшқулга ташланди. Унинг йўлини милиция ходимлари тўсишди.

      – Амаки, ўзингизни босинг, – деди ёш сержант. – У қилмишига