Литагент Синдаров К.О. Selfpub

Туҳфа


Скачать книгу

жоним бунчалик.

      Сен келмадинг афсус… Қалбим зим-зиё,

      Шўрлик дилим бўшаб қолгандай гўё,

      Кўрганларим билмам тушми ё рўё,

      Қаролиғ йўқ сенсиз ўтган тунчалик.

      Ошиқларинг тол баргидан кўпроқми,

      Мен ҳам унда сарғайган бир япроқми,

      Қисматимиз хазон янглиғ тупроқми?

      Наҳот, қадрим бўлмаса бир чангчалик?

      Ошиқларинг тол баргидан кўп дерлар…

2009 йил, 29 январ, Наманган шаҳри

      ПЕШОНАМГА ЁЗИЛГАНИ

      Рафиқам Жамилахонга

      Муҳаббатнинг боғига илк қўйиб қадам,

      Тақдир менга айлади шу гулни инъом.

      Кечагидек кўз ўнгимда фасли баҳор,

      Ҳаётимга мазмун бўлиб келди дилдор.

      Малоҳатда ёр ойдан ҳам ўтар эди,

      Ғамзасида кўксимга ўқ отар эди.

      Кўзларига атаб ғазал ёзар эдим,

      Васлин қўмсаб, ақлу хушдан озар эдим.

      Мен ёримга, ёрим менга қайишарди,

      Ҳамма бизни Лайли-Мажнун дейишарди.

      Узоқ юриб ишқнинг ойдин кўчасида,

      Етиб келдик бир кун висол кечасига.

      Ўша-ўша умримни безаб чиройи,

      Кетмас ҳаёт бўстонимдан асал ойи.

      Кечиб қирқ жонидан, ўттиз тўққизни,

      Оқ ювиб, оқ тарар ўғил ҳам қизини.

      Аро йўлда имкон топди ўқишга ҳам,

      Бир ёнда иш, рўзғор, эрга ёқишга ҳам.

      Йил ортидан йиллар ўтди меҳнат билан,

      Гоҳи шодлик, гоҳида ғам, заҳмат билан.

      Бир фаслда болаларнинг бўйи етиб,

      Орзу-ҳавас кўрдик катта тўйлар этиб.

      Чиндан ширин экан мағзи данагидан,

      Бугун момо, адашмоқда саноғидан.

      Сакраб-сакраб мансаб пилла поясидан,

      Раҳбар бўлди, одам қўрқар соясидан.

      Эрта кетиб, кеч келганда уйга ҳориб,

      Неваралар қўяр шодликларга қориб.

      Сира-сира чарчамайди тинмай ишлаб,

      Қўйиб берсанг ишхонада қолар қишлаб.

      Чунон берилган-эй, давлат ишларига,

      Мактаб кириб чиқса керак тушларига.

      Ишда – «ишим», уйда – «уйим-жойим», дейди,

      Битта ўзи кўпчиликнинг ғамин ейди.

      Дўсту ёрга чўзар ёрдам қўлларини,

      Хизр бобо ёритади йўлларини.

      Бизлар учун мурғакгина жони фидо,

      Доим ўзинг уни омон сақла, Худо.

      Шу қиз бўлди пешонамга ёзилгани,

      Айби битта – ёлғончи кун туғилгани.

2009 йил, 1 апрел

      СЕНИ ЙЎҚОТИШДАН ҚЎРҚАМАН

      Мен қўрқмайман қийноқларингдан,

      На азоб, на фироқларингдан,

      Дилни эзар сўроқларингдан,

      Сени йўқотишдан қўрқаман.

      Қўрқитолмас ағёрнинг ўқи,

      На ҳижроннинг оловли чўғи,

      Муҳаббатнинг боридан йўғи,

      Сени йўқотишдан қўрқаман.

      Оромим йўқ ўнгу тушимда,

      Ишқ калтаги синар бошимда,

      Базўр топиб, эҳ шу ёшимда,

      Сени йўқотишдан қўрқаман.

      Умрим ўтар хазондай учиб,

      Хаёлимда сочларинг қучиб,

      Уйғонганда сесканиб, чўчиб,

      Сени