Нигина Ниёз

Электрон бола, ёвуз малика ва биз


Скачать книгу

узоқ-узоқларга тикканча маъюс тортиб қолди.

      – Ҳа, айтгандай, яқинда уларни текширувдан ўтказиб, бутунлай озод қилишар эмиш, ўшанда кўрсангиз ҳам бўлаверади.

      – Ростданми?! – қиз қувончдан энтикиб кетди. – Энди мендан кўрасанлар теоремани нотўғри айтишни, – деб қўйди ичида, кейин Логага раҳмат айтиб, йўлида давом этди. Лога ҳам ҳеч нарсадан шубҳаланмай, қизга ёрдам берганидан мамнун уйига жўнади. Ўзга сайёраликларга ҳамманинг қизиқиши табиий-да!

      ТЕКШИРУВ

      Омон билан Шодмон анча соғайиб қолишган, онда-сонда қўлларидан симларни ечиб, юмалоқ деразадан ташқарига мўралашар, лекин кўзларига ялангликдан бўлак ҳеч нима кўринмасди.

      Юракни қисадиган бу сирли хона ва жиҳозлар болаларни тоза ўйлантирар, улар қаердаликларини билолмай баҳслаша-баҳслаша чарчашарди. Кейин ўзларича ўзга сайёраликлар билан бўладиган учрашувни тасаввур қилишар, тотли хаёлларга ғарқ бўлиб кетишарди.

      Айрим пайтлар бу туганмас номаълумлик уларни эзиб юборар, кечгача умид билан эшикка тикилиб ётишарди. Қани энди битта-яримтаси қорасини кўрсатса!

      Шундай кунларнинг бирида эшик ланг очилди-ю, хонага аллақандай ғалати шакллар кириб келса бўладими?! Шодмон бу ғалати одамларни кўрди-ю, ҳайрат билан уларга тикилганча қотиб қолди.

      Уларнинг сочлари жингалак, пружинасимон, кўзлари худди саккиз сонини ётқизиб қўйганга ўхшарди. Ромб шаклидаги оғиз ва бурунлари бир оз бесўнақайроқ бўлса ҳам, юз тузилишларига жуда мос тушган эди. Бундай ғалати одамларни энди кўрган Огион дарров ўзини йўқотиб қўйди, кўзлари ола-кула бўлиб, лаби қийшая бошлади. Дўстидаги ўзгаришни сезган Шодмон уни секин туртиб қўйди. Кейин:

      – Ўзингни бос, Омон, – деб шивирлади.

      Биномликлар болаларни яхшилаб текширувдан ўтказишди. Кейин узилган симларни кўтариб, ўзларича бир нарсаларни маслаҳатлашиб чиқиб кетишди. Болалар эса улар кетганидан кейин ҳам анчагача чурқ этмай ўтиришди.

      Орадан кўп ўтмай хонага Куб суворийлар кириб келди.

      – Хуллас калом, муҳтарам шаклчалар, сизни Ҳисоблаш марказига олиб боришимиз керак, кийининглар! – Битта-иккита ўзбекча сўз қўшиб, математика тилида гапирди Куб суворий.

      Омон билан Шодмон эса унинг қўлидаги кийимларни кўрибгина кийиниш кераклишни тушунишди, холос.

      Улар икки Куб суворий бошчилигида битта-битта қадам ташлаб узун, мармар поллари ойнадек ярқираган даҳлиздан ўтиб, ташқарига чиқишди. Ёруғликка ўрганмаган кўзлари бир пасда лўқиллаб кетса бўладими?! Шодмон дарров юзини кафти билан тўсиб олди. Омон бўлса азбаройи қизиқиш зўрлигидан кўзларини тез-тез ишқалади-да, атрофга назар ташлади.

      Зангори осмон, турли хил рангларга бўялган, чиннидай топ-тоза кўча ва осмонўпар муҳташам биноларни кўриб анграйиб қолди.

      – Шодмон, қарагин, Шодмон, қарагин, – деб уни туртарди шошиб қолганидан.

      Силиндр, паралеллепипед шаклидаги муҳташам би-нолар қатъий аниқлик билан қурилган эди. Бунинг устига уларнинг ҳар бирига геометрик қоида акс эттирилган ўта нозик нақшинкор чизиқлар тортилганди. Кўча ўртасидаги айлана гулзорни айтмайсизми? Гуллар шундай бир текисда ўстирилган