Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

шукур, ҳеч нарса мен учун муаммо бўлгани йўқ. Ўтган кунларим мен учун энг бахтли онларим деб ҳисоблайман. Лекин бу кўҳна дунёнинг сирини ҳалигача ҳеч ким билган эмас. Дунё эса яна дунёлигича қолаверади.

       Ватанни севишдек жасоратни инсон қалбига Аллоҳнинг ўзи жо қилади. Жасоратли инсонлар ҳаёт билан ўлим орасида ҳам ўз билганини қилади. Уларга қўрқув бегона, улар номус учун курашадилар, уларда армон бўлмайди, орзу-умидлари ўнгидан келаверади, ишлари зафарли бўлади. Жасоратли инсонлар ҳеч қачон Ватанига ва халқига хиёнат қилмайди. Буни бир сўз билан ВАТАНПАРВАРЛИК дейилади.

       Ўзбек халқи эришган мустақиллик элимизнинг фахрли ютуғи. Бу бахт ҳамма бахтлардан ҳам буюкдир!

       Бу бахтга мушарраф бўлган халқимизнинг юзи ёруғ, келажаги нурафшон бўлсин. Истиқлол йўлида курашган, ўз жонини фидо қилган ватандошларимизни Аллоҳим ўз раҳматига олсин!

Амир ТЎРАЕВ“Пўлати ва пўлатиликлар”китобидан.

      ОЙСИЗ ТУН ХАЁЛЛАРИ

      Азиз ўқувчим, булутсиз тунлари осмонга тикилганмисиз? Айниқса, ойсиз тунда! Ўшанда хаёлингиздан нималар кечганини эслайсизми? Кўз ўнгингизда чексиз уммондек коинот сукунатга чўмиб, киши қалбига ваҳм солади, гўё. Ўз-ўзингиздан хаёл денгизига суза бошлайсиз. Кўнглингиздан эса минг битта ўй ўтади шунда… Болалик, қишлоғингиз одамлари, тўпирли кўчалари, ўқувчилик даврингиз, мактаб ҳаёти, муаллимлар ва синфдошларингиз, талабалик йиллари, устозлар, курсдошлар, дастлабки иш фаолиятингиз, йўл-йўлакай учраган одамлар, замондош ҳамкасбларингиз, уларнинг сизга бўлган муносабатлари-ю, ҳақ-ноҳақ хаттиҳаракатлари… Бари-бари кўз ўнгизда гавдалана бошлайди, айниқса, юлдузларга боқсангиз!

      Ўшандай тунлари ўз-ўзингиздан болалик ва ёшликни қўмсайсиз. Ўтган ҳаётингизни сарҳисоб қила бошлайсиз. Бобо-момоларнинг сўзлаган эртак ва ривоятлари эсингизга тушади. Умр сўқмоқларида учратган кишиларнинг ўзингизга қилган яхшиликлари-ю, ёмонликларини эслайсиз. Негадир, кутилмаганда руҳ ва жисм ҳақида фикр юрита бошлайсиз… Руҳ моддийми ёки жисм? Мана шу саволга жавоб ахтаришга тушасиз…

      Бир оз вақт ўтиб, яна юлдузларга тикиласиз. Улар бамисоли ловуллаб, қалбингизга нур мисоли оқиб кирмоқчи бўлади. Юлдузлар шу қадар равшан порлаб кўринади-ки, қўлингни узатсанг, гўё кафтингга қўнадигандек. Шу пайт болалигинг ва ўсмирлигингда ҳам юлдузли осмонга тикилиб, хаёл сурганларингни эслайсан. Юлдузлар оламида нималар ўзгарганини билмоқчи бўласан. Аммо ҳеч бирини англай олмайсан. Осмон ўша-ўша…, фақат Вақт деган буюк тушунча узлуксиз ҳаракатда. У гўё азим дарё мисол доимо ҳаракатда бўлади. Азал тоғларидан бошланиб, Абадиёт уммони томон олға силжийди. Инсон деб аталмиш хилқат эса улар оралиғидаги Вақт дарёсида умргузаронлик қилади. Унинг Абадият уммонига ўз аксини қанчалик муҳрлаши умри давомида амалга оширган фазилатли ишлари билан белгиланади, албатта. Бу ҳақда қўлингиздаги китобимиз қаҳрамони бўлмиш Амир Тўраев ҳам ёшлик йиллари ўзи туғилиб