ўрганиб қолганмиз.
Аммо, тортишаётганлар қадимий қўлёзма асарларни ўрганиб, бир бирига чоғиштириб манзилгоҳларнинг номланиши тўғрисида бир тўхтамга келишни ўйлаб ҳам кўришмайди. Бу муаммони ҳал этиш, албатта осон иш эмас. Тўғри келган кишидан билиб-билмасдан ҳар нарсани сўрайвериш эса кишида нотўғри, чалкаш фикр ва тасаввурлар пайдо бўлишига, бинобарин, ҳақиқатдан узоқлашувига сабаб бўлиши мумкин. Буни юқорида келтирилган мисоллардан ҳам билиб турибмиз.
Пўлати қишлоғини баҳоли қудрат ўрганар эканман, ҳозирда номдор бўлиб танилган ўнлаб қишлоқларнинг ўзаги шу ерга келиб туташига гувоҳ бўлдим. Яна ўнлаб қишлоқларда эса турли миллат ва элат вакиллари билан баҳамжиҳат яшаётган пўлатиликлар дўст-биродар, қудаанда бўлиб кетишган. Қуйида келиб чиқиши пўлатилик бўлган аҳоли яшаётган қишлоқ ва қўрғон-шаҳарлар, шунингдек, пўлатиликлар маҳаллий аҳоли билан бирга яшаётган манзилгоҳларнинг рўйхати билан танишасиз:
1. Пўлати
2. Андабозор
3. Райимсўфи
4. Яккасарой
5. Жайлов
6. Мўлали
7. Ёдгор
8. Уйрот
9. Қорабайир
10. Пистали
12. Номард
13. Бўрихона
14. Хўжақудуқ
15. Алачабоб
16. Бойтерак
17. Шербек
18. Шайх Али
19. Дарча
20. Қанотли
21. Оққудуқ
22. Гужумли
23. Тошли
24. Қўнғиртов
25. Узунқудуқ
26. Еттисув
27. Қоракамар
28. Шамол қудуқ
29. Човқай арабхонаси
30. Пистакент арабхонаси
31. Наврўз (Қарши тумани)
32. Кўприк (Мост)
33. ”Сурхон” 34. Ҳамза (Нишон тумани)
35. ”Беруний” (Касби тумани)
36. Ширинтепа
37. Оқрабод (Қамаши тумани)
38. ”Наврўз” (Ғузор тумани)
39. Қовчин арабхонаси (Ғузор тумани)
40. Хонобод (Ғузор тумани)
41. Боғобод (Қарши тумани)
42. Кўҳна Фазли (Миришкор тумани)
43. ”Тошкент” (Миришкор тумани)
44. Қарши шаҳри
45. Оқтош (Самарқанд)
46. Каттақўрғон (Самарқанд)
47. Жума (Самарқанд)
48. Пастдарғом (Самарқанд)
49. Денов (Сурхондарё)
50. Шеробод (Сурхондарё)
51. Шўрчи (Сурхондарё)
52. Сайроб (Сурхондарё)
53. Когон тумани (Бухоро)
54. Хўжам (Когон тумани)
55. Тошкент шаҳри
56. Душанбе (Тожикистон)
57. Самарқанд шаҳри
Ушбу рўйхатда келтирилган манзилгоҳлар сони ҳали ҳаммаси эмас, албатта.
Пўлати қишлоғидан азалда ҳам, ҳозирда ҳам эл орасида обрў қозонган кўплаб машҳур инсонлар етишиб чиққан. Улар орасида давлат арбоблари, аллома олимлар, санъат ва маданият ходимлари, қишлоқ хўжалик мутахассисларининг саноғи йўқ. Ўзининг паҳлавонлиги билан Бухоро амирининг эътиборини қозонган пўлатилик Муқим полвон, қишлоғига биринчи бор патефон (грамофон) келтириб, ҳаммани ҳайратга солган кекса муаллим Раҳмон Имомов, таниқли оқсоқол Орзиқул бобо Асадов, Республикада хизмат кўрсатган артист Баҳром Камолов, Ўзбекистон халқ шоири