Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

(2014 й.) ва Туроннинг Амиртўра (2016 й.) фарзандлари аждодлар умрини давом эттиришмоқда. Шу кунларга келиб, Амир Тўраевнинг олтита ўғли, тўртта қизи, 28 та невара ва тўртта чевараси бор.

      Амир Тўраев пўлатилик машҳур деҳқон ва эл кайвониси Тўра Орзиқуловнинг фарзанди. Тўра бобо аввалига савдо соҳасида фаолият кўрсатган. Кейинчалик эса жамоа ва давлат хўжаликларида узоқ йиллар раҳбарлик қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган. У номардлик, сотқинлик, икки юзламачилик, сохтагарчиликни жинидан баттар ёмон кўриб яшади. “Эркакнинг сўзи қасам, аввало, сўз берма, бир ишга киришма, сўз бердингми, шу ишга киришдингми, энди амалга ошириш ва бажариш керак!” дерди ҳар эрталабки йиғинида ўзи раҳбарлик қилаётган жамоа фаолларига қараб. Ўзи ҳам доимо шунга амал қилишга астойдил ҳаракат қилиб яшарди.

      Кўпчиликдан кўп нарса чиқади. Баъзан ўзининг атрофида гирд-капалак бўлиб юрганларнинг икки юзламачилигини сезиб қолса, кўпчиликнинг ўртасида унинг айбини бўйнига қўйиб, “Сен нонкўрлик қилдинг. У дунёни билмадиму, шу дунёда азобингни кўриб яшайсан…” дея норози оҳангда огоҳлантирарди. Кўпинча унинг айтганлари рост келарди ҳам. Шунинг учун бўлса керак, одамлар бир-бирига “Тўра буванинг қарғишини эмас, дуосини олишга ҳаракат қилгин. Бу инсонга Хизирнинг назари тушган-а” дейишарди. Унинг учун ҳамма бирдек эди. Тўй-маъракалардан қолмас, элнинг иссиқ-совуғидан ҳамиша хабар оларди.

      Тўра Орзиқулов жамоада қандай тартиб-интизом билан раҳбарлик қилган бўлса, оилада ҳам ўзига хос темир интизомли падари бузруквор эди. Иложи борича фарзандлари даврасида бўлишликни, ҳеч бўлмаса ҳафтада бир маротаба дастурхон атрофида улар билан бирга ўтиришни канда қилмасди. Шундай паллада уларнинг ҳар биридан ҳафталик иш фаолиятларини сўраб-суриштирар, ютуқларию камчиликларини кўрсатиб ўтишга ҳаракат қиларди. “…Ютуқ ўзларингники, хато қилманглар. Ака-укалар қанчалик бирикса, ишларида шунчалик барака ва ютуқ бўлади. Ака-укалар орқаворотдан бир-бирларининг ишини кузатиб юрса, хато-камчиликлари тез кўзга ташланади. Сизу бизга баҳони халқимиз беради. Халқ орасида кўпроқ бўлишликни одат қилинглар. Ана ўшанда бир-бирларингизни хато ва ютуқларингизни билиб оласизлар. Йўл қўйилган хато-камчиликлар билан тезликда бир-бировларингизни огоҳлантириб, уни тузатиш йўлларини бамаслаҳат ҳал қилишга киришинглар. Аканинг обрўси уканики, уканинг обрўси эса аканикидир, шуни унутманглар”, дерди ота ўғилларига зимдан назар ташлаб.

      Ота-ўғиллар даврасида ҳар доим оиланинг жипслигию юртнинг равнақи тўғрисида сўз борарди. Гап орасида Тўра Орзиқулов оиланинг иноқлигини юзага келтириш йўлларини бот-бот эслатарди ва “…Инсон оламнинг сир-асрорларини ўзининг тафаккури орқали англаб етади ва ечишга ҳаракат қилади. Лекин, ўзига ато қилинган қисматдан ҳеч қачон қутила олмайди. Ушбу қисматни ҳар ким ўзича, бу менинг хатоим, чалкашдим, адашдим, алдандим деб ўзини қоралайди. Аммо, вақт ўтиб, ҳаётида юз берган яхши қисматни авваллари амалга оширган яхшиликларининг натижаси, юз берган ёмон қисматлари эса қачонлардир қилган ёмон, гуноҳ ишларининг акси эканлигини, аммо энди