Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

Орзиқулов шоирга томон бурилиб. “Жуманиёз, Амирни роса савалаб яхши иш қилмаганмиз-да. Бу дунёга келиб, қилган энг мудҳиш ҳатоим ҳам, гуноҳим ҳам шу деб биламан” деди афсус билан. Донишмандлик, камтарлик ва улкан маънони ўзида мужассам этган Жуманиёз Жабборов бир оз тин олгандек жим турди-да, “Тўра ака, Амир отасидан ҳеч қачон ранжимаган, ранжимайди ҳам, у сизнинг ўғлингиз! Хоҳласангиз кўкларга кўтариб мақтайсиз, хоҳласангиз танбеҳ берасиз. Мана бугун жуда қойил қилди. У сиздек инсоннинг боласи бўлгани учун ҳам шундай катта бахтга эга бўлди”, деди. Унинг ташбеҳидан Тўра бува анчайин юмшагандек бўлди.

      Шу куни банкет жуда чиройли ва мазмунли ўтди. Муваффақият билан кўпчилик Тўра Орзиқуловни табриклашди. Тантана сўнгида у миннатдорчилик оҳанггида сўзларкан, гапини: “Ҳаётда анчайин қийинчиликларни кўрдик. Болаларимиз қийналмасдан унибўссин деган мақсадда уларни эркалатиб қўймадик, аммо ўқитдик, касб эгаллашига кўмаклашдик. Юртига, халқига садоқат билан хизмат қиладиган кишилар бўлиб етишишларини орзу қилган эдим. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, бу орзуларимга эришаяпман…!” – деб тугатди.

      ПЎЛАТИЛИК ЁШ ОЛИМ

      Кечагина Пўлати қишлоғининг тупроқли кўчаларини чангитиб юрган Амир орадан етти йил ўтиб, Қашқадарёга иқтидорли олим, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Амир Тўраев бўлиб қайтди. Раҳбарият уни Қарши чўлини ўзлаштирилаётгани муносабати билан собиқ Ульянов (ҳозирги Касби) районида ташкил этилган (собиқ) Бутуниттифоқ пахтачилик илмий текшириш институтининг Қашқадарё филиали директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинлади. Орадан бир оз вақт ўтиб, 1971 йилнинг 27 июнида уни Москвага – Олий Аттестация Комиссияси Президиумига чақиришди. Жўнаш олдидан у устози В.М.Логостаевга ўзини ОАКга таклиф этишаётганини билдирганида, устози кулиб: “Сени текширишаяпти. Илмий-тадқиқот ишларингдан узоқ бўлган ҳамқишлоқларингдан икки киши устингдан шикоят хати ёзибди. Ишончим комил, сен ғалаба билан қайтасан! Айтганча, ОАКда ўқишинг керак бўладиган ёзма ишингни бир қараб чиқайчи” деди. Амир Тўраев ҳужжатларини устозига тутқазди. Устози уларни бирма-бир синчковлик билан ўқиб чиқаркан, “Роса катта олим бўлибсанку, яхши тайёрланибсан. Сенга муваффақият тилайман, ҳаяжонланмасдан ўзингни босиб олиб доклаб қилгин. Саволларга ҳам ҳар томонлама ўйлаб жавоб қайтаргин. Ҳеч кимдан қўрқма, илмий ишинг долзарб, ўзингга эса малака етарли…”, деб унга оқ йўл тилади.

      Амир Тўраев 1971 йилнинг 27 июнь куни самолётда Москва шаҳрига учиб, тўғри Олий Аттестация Комиссиясига етиб борди. Эрталаб соат ўнларда Ўрта Осиё Республикаларидан келадиган илмий ишлар билан шуғулланадиган Анна Ивановна Каханик исмли аёлга учрашди. У Амир Тўраевни кўриб: “Вой, бунчалик кичкина ва нозик йигитча экансан. Мана, сенинг ишинг бўйича иккита ижобий тақриз бор. Уларда эътиборга лойиқ камчилик ва хато кўрсатилмаган” деди. Амир Тўраев эса ҳар доимгидек чўрт кесарлик билан : “Ҳамма нарса жойида экан, нега бўлмаса мени