Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

ўртасида қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш ва сақлаб қолиш, уларга оқибат ва мурувват кўрсатиш, бордикели қилиш, диёнатли ва инсофли бўлиш, ҳар бир ишга ҳалол-покиза ёндошиш ақлли ва тарбияли инсонларнинг фарзандларига хос ишдир.

*

      Бир яхши инсон ўз дўстига “Қишлоғимизда руҳий касалликка чалинган қанча одамлар бор, санаб бераоласанми?” деб сўраганида, дўсти “Улар сон-саноқсиз, мабода ақиллиларини сўрасанг санаб бераоламан, улар бир нечтагина” деган экан. Ўғлим, дунёда ақилли ва доно инсонлар жуда кам, шуларнинг сафида бўлишликка доимо ҳаракат қилиб яшагин.

*

      Ким бўлса ҳам ўз шажарасини, ҳеч бўлмаганда етти пуштини билиши керак. Яхши ота-оналар ўз фарзандларига ўз аждодларининг шажарасини айтиши шарт! Бу, буюк аждодларга нисбатан авлодлар олдидаги мажбурият ҳисобланади!

*

      Ўлим ҳамманинг бошида бор бўлиб, изида қолганларга ҳисобсиз ғам ва қайғу олиб келади. Ота ва онасидан ажралиб, ўз ғамида қоврилиб турган фарзанднинг аҳволини бир ўйлаб кўргин! Марҳумнинг иззат-ҳурматини жойига қўйиб, сўнги манзилга кузатиш, бандачиликни бажо келтирган одамга эмас, изида қолган фарзанд, хеш-ақробаларга керак. Омонатини Аллоҳга топширган инсон учун уни қай йўсинда дафн этиш ҳеч бир аҳамиятга эга эмас. Лекин, бу дунёда элим деб яшаган, ўзидан яхши ном қолдирган инсонлар учун уни иззат-икром билан кузатиш ва хотирлаб туриш – бу катта савоб иш ҳисобланади.

*

      Айтишларича, буюк Искандар Зулқарнайин бандачиликни бажо келтириши олдидан дўсти-биродарлари билан видолашаётган вақтида бир яқин дўсти келиб қолибди. “Дўстим, кўриб турибсан, мени билан видолашгани кўп инсонлар келишган. Вақт зиқ, мен омонатини Аллоҳга топширай, дафн этилганимдан сўнг етти кун ўтгач қабримга бориб, “Искандар-р-р!” деб чақирасан. Қабримдан чиқиб, сен билан бафуржа суҳбатлашаман” дебди Искандар. Содиқ дўсти Искандар айтганидек, не-не умидлар билан қабристонга бориб, “Искандар-р-р!” деб чақирган экан, замин ларзага келиб, етти юз минг Искандар “Лаббай!” деб жавоб берибди. Содиқ дўстнинг боши қотиб, “Ё Аллоҳ, бу қандай сирсиноат бўлди?” деганича бундоқ қараса, ёнидан бир муйсафед киши ўтиб бораётган экан. Содиқ дўст юз берган воқеани унга тушунтирибди. Мўйсафед эса : “Болам, ажабланма, буни кўҳна дунё дейдилар. Бу қабр ўрнида олам пайдо бўлганидан буён етти юз минг Искандар исмли инсонлар дафн этилган. Сен қайси Искандарни чақираяпсан?” деган экан.

      Кўриб турибсанки, ер юзидаги тирикларга нисбатан ер остидаги ўлиқлар кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун ҳам бу фоний дунёда инсон яхшилик ва диёнат билан яшамоғи керак. Жаҳонгир Искандар образи буюк сўз соҳибларининг асарларида ҳамма даврларда куйланиб келинган. Деҳлавий, Низомий Ганжавий, Жомий ва Навоийдек авлиё зотлар унга бағишлаб достонлар битишган. Дарҳақиқат, Искандар қаерни босиб олмасин, ҳар бир ишда адолатли бўлган.

*

      Идора ва амал ходимларни текшириб, ёмон раҳбарларни илмдан четлаштиради, яхшиларини рағбатлантиради, ёшлардан эса ҳалол ва пок амалдорлар тайёрлайди. Улар нарх-наво