Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

ҳамма жабҳада ҳалол инсон. Отам ҳам шу одамга яқин бўлишимни истаяптилар”, деган ўй ўтди Амир Тўраевнинг хаёлидан ва отаси билан ҳайрлашди.

      БОШҚАРМА БОШЛИҒИ

      Амир Тўраев эртаси эрталаб Григорий Степановичнинг қабулига кирганида Ульянов райкомининг биринчи котиби Муродулла Саидов билан у ҳақидаги масалани муҳокама қилиб туришганди. Уни кўриб нима учундир Саидов бўлим мудирига илмоқли гап қотди:

      – Ҳа, Амир давлат хўжалигига директор бўлиб ишлашни уддалайди.

      – Муродулла ака, мен сиз билан ишлайман. Бу ҳақда Григорий Степанович Рўзмат Ғойибовичга ҳозироқ кириб, дадил айтиши мумкин, – деди Амир Тўраев гап нима ҳақда бораётганини тез англаб.

      – Ҳа, кеча Тўра ака қулоғингдан чўзганга ўхшайди. Бўлмаса бир кунда ақлли бўлиб қолмасдинг. Кетдик, ҳозир Рўзмат Ғойибовичнинг қабулига кирамиз, – деди ўрнидан қўзғалиб Григорий Степанович.

      Учаласи изма-из область саркотибининг қабулхонасига бош суқишди. Парамонов кириб, “Қабулхонада Саидов билан Тўраев ўтиришибди” деган шекилли, саркотиб уларнинг ҳар иккаласини бараварига қабул қилди. Салом-аликдан сўнг саркотиб мамнун оҳангда:

      – Иккаланг ҳам меҳнаткаш, ишни ўзини эмас кўзини биладиган одамсизлар. Ульянов райони бу йил 110 минг тонна пахта ҳосили етиштириб бериши кўзда тутилган. Мен сизларга ишонаман. Ака-укадек, ишонч ва ҳурмат кўргазиб ишлайсизлар. Муродулла, бугун соат бешда Муғлонга бораман. Барча бригадир ва фаолларни райкомнинг мажлислар залига таклиф этинг. Амирни ўзим таништираман. Григорий Степанович, Эркин Турдиевич Шайховга айт, бу ҳақда буйруқ юборсин.

      – Рўзмат Ғойибович, Амирқулга битта “УАЗ-69” хизмат машинаси ҳам сўрасак яхши бўларди-да, – деди пайтдан фойдаланишга ҳаракат қилиб Муродулла Саидов. – Эркин Турдиевич қишлоқ хўжалик вазири, иккалангиз бирга ишлагансиз.

      Рўзмат Ғойибов район саркотибининг устамонлигидан маза қилиб кулди-да:

      – Муродулла, ҳозироқ телефонда министрни улаб бераман. Агар ўзинг ҳал қилаолмасанг, буйруқни ҳам, машинани ҳам ўзим ҳал қиламан, – деб “прямой”дан Республика Қишлоқ хўжалиги вазирини улашларини сўради. Бир оздан сўнг саркотиб телефон гўшагини Муродулла Саидовга узатди.

      – Ассалому алайкум Эркин Турдиевич, безовта қилганим учун узр, – дея жуда пишиқлик билан гап бошлади Муродулла Саидов. – Ҳозир Ульянов райони қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиқлигига келажаги бор Амир Тўраев деган ёш бир олимнинг номзодини Рўзмат Ғойибович билан кўриб чиқиб, маъқулладик. Ҳа, районимизда иш қизғин олиб борилаяпти, экин майдонларини шудгорлашни бошлаб юборганмиз. Тўғри, энди чорва қишловини ҳам кўнгилдагидек ўтказишимиз керак. Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин, Эркин Турдиевич. Мободо, унинг ҳужжатларини шу ерда буйруқ бериб тасдиқласакда, вазирлик коллегиясига юборсак бўладими?

      – Албатта бўлади, номзод Рўзмат Ғойибовичга маъқул келган бўлса, гап ҳам бўлиши мумкин эмас, – гўшакдан министрнинг овози пастгина эшитилди.

      – Эркин