Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

мудири тик турган ҳолда: “Кеча Ульянов райкомининг биринчи котиби Муродулла Саидов Рўзмат Ғойибовичнинг қабулида бўлиб, сени район қишлоқ хўжалик бошқармасига бошлиқ қилиб юборишларини сўради. У “Районимиз областдаги энг йирик жамоа, юз минг тонна пахта етказиб беришимиз керак, менга ёш, билимдон мутахассислар керак” деди. Буни ҳам ҳисобга олиб қўйгин”, деб огоҳлантирган бўлди.

      Амир Тўраев ишхонасига жўнар экан, “6-давлат хўжалигини яхши биламан. Бу ерда на иморат, на одам бор, ишни нолдан бошлашим керак. Қурилиш ишлари ҳам ҳалигача бошланмаган, фақат бир дона кўчма вагон бор, холос. Ўйлаб кўриш керак…” деган ўй унинг миясида ғужғон ўйнарди.

      У филиал биносига кириб, амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларни, ҳисоботларни диққат билан кўриб чиқди. Ҳаммаси қоидадагидек давом этаётганди. Шу пайт хизмат столи четидаги телефон жиринглаб қолди. Гўшакни кўтарди, Григорий Степанович экан. Телефонда савол-жавоб бошланди:

      – Қаердасан?

      – Ишдаман, ҳозиргина келдим.

      – Мен билан бўлган бугунги суҳбатимизни, албатта отангга билдириб қўйгин, керакли маслаҳатини беради.

      – Имтиҳон масаласини ҳам айтайми?

      – Ҳа, мен Рўзмат Ғойибовичга айтиб бердим, эртага устингдан қандай ҳукм чиқаради, билмайман, – деди Парамонов гўшакни жойига қўятуриб.

      Григорий Степановичнинг миллати чуваш, отчилик соҳаси бўйича зоотехник. Жуда беғараз инсон. Қашқадарё воҳасининг қишлоқ хўжалик соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган. Маҳаллий мутахассисларнинг ўсиши учун қўлидан келганча беғараз ёрдамини аямаган. Тўғри иш учун жонини фидо қилишга ҳам тайёр инсон. Кечаю кундуз тинмасдан ишларди. Бу инсон Қашқадарёда зўравонлик ўтказмаган. Халқнинг фойдаси учун, қишлоқ хўжалиги ривожи учун улкан ишларни амалга оширган.

* * *

      Амир Тўраев борганида отаси уйда экан. Ота-ўғил турли мавзуда узоқ суҳбатлашдилар. Ота фарзандлари амалга ошираётган ишлардан мамнун эди. Яратгандан уларга фақат бахт ва барака, соғлиқ ва умр тиларди. Ўғиллари сўзлаётганда гапини бўлмас, савол бермас, фақат диққат билан тингларди. Сўнгра ўз фикрини билдирарди. Бугун ҳам шундай бўлди.

      – Сен Григорий Степановичга “ўрта маълумотлисиз” деб, мутлақо нотўғри гапирибсан. Биринчидан, ёши катта, иккинчидан, жуда билимдон инсон. Сен бир йўлини топиб, кечирим сўрагин. Ўғлим, дунёда юз берадиган воқеаларни фаросат билан тушуниш, ҳамма ишларга нисбатан ақл доирасида холисона фикрлаш ва баҳолаш, ҳар қандай тўғри сўзни инсоннинг кўзи ва юзига қараб айта олиш бандасидан катта қобилият талаб қилади. Сўзнинг кучи баъзида шу даражага етадики, ҳар қандай инсонни ҳам ойнадек синдириб ташлайди.

      Сен зироатчисан. Қалампирмунчоқ миртдошлар оиласига мансуб бўлиб, доимо яшил тусда бўлади. Гуллари қуёш рангидаги қизил тожли, асли ватани тропик ҳудуддаги Жолук ороллари бўлиб, голландлар ўн тўртинчи асрда бу оролларни забт этганлар ва шу ердаги қалампирмунчоқни қолдириб, бошқа жойларда ўсадиганларини таг-туги билан кесиб ташлаганлар. Шундай қилиб, улар