Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

баттар жаҳли чиқиб, жазаваси қўзғалди:

      – Нега бўлмаса бугун соат 12 да жамоамизни область партия қўмитасининг бюроси йиғилишига чақиришаяпти?! Сиз Москвага кетганингиздан сўнг Григорий Степанович Парамонов (У обкомнинг қишлоқ хўжалик бўлими ходими эди.Ш.Ш.) ҳамма ҳужжатларни титиб, бир папка ҳисобот тайёрлаб кетди, – деб муовинига тикилди.

      – Иззат ака, бу гаплардан менинг мутлақо хабарим йўқ! Ўзимнинг ташвишларим, ишларим бошимдан ошиб ётибди. Сиз шундай шубҳа-гумонларга бораётган бўлсангиз, бугуннинг ўзидаёқ С.Х.Юлдашевга мени вазифамдан озод қилишини сўраб ариза ёзаман! Менга ҳеч нарса керак эмас, сиз иғво-бўҳтонларга учманг, мени тинч қўйсангизчи, Иззат ака, – деди Амир Тўраев ҳам бир оз қизишгандек бўлиб. Унинг бу гапларидан сўнг директор ҳовуридан тушди шекилли:

      – Мен сизни ҳурмат қиламан, ука! Бу гапларингизда ҳақиқат борлиги сезилиб турибди. Агар обком бюросида сизга сўз бериб қолишгудек бўлишса, албатта филиалнинг фаолияти ва мен ҳақимда ижобий фикр билдиринг, келишдикми, ука? – деди анчайин мулойим оҳангда.

      – Келишдик, яхши кўрсаткичлар ҳақида, албатта гапираман, бундан кўнглингиз тўқ бўлсин, – бўлдими, дегандек Амир Тўраев ўрнидан қўзғалди.

* * *

      Кундузи соат 12:00 да обкомнинг бюро йиғилиши бошланди. Унда биринчи бўлиб илмий-тадқиқот институти филиалининг иш фаолияти масаласи кўриладига бўлди. Обком саркотиби Рўзмат Ғойибов ўрнидан туриб, институт филиалининг жамоаси билан таниша бошлади:

      – Филиал директори Иззат Суннатовни яхши биламиз. Бекорчи, илмга ҳам, қишлоқ хўжалигига ҳам бир тийинлик фойдаси тегмаган! Хўш, сен кимсан?! – деди у Амир Тўраевга қараб.

      Григорий Степанович Парамонов вазиятни юмшатмоқчи бўлди шекилли, ўрнидан туриб:

      – Бир ойча аввал филиалга илмий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасига келган, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, ўз соҳасини яхши билади, жамоа ва давлат хўжаликларига бориб, уларнинг ишларига яқиндан ёрдам бераяпти…, – деди.

      Обкомнинг иккинчи котиби Иван Иосифович Головачёв ўтирган жойидан:

      – Парамонов, унинг оғзидан ҳали она сути кетмаганку, бунча мақтайсиз, хўжаликларга нима ҳам ёрдам қилаоларди?! – дея нописадлик билан луқма ташлади.

      Дарҳақиқат, Амир Тўраевнинг азалдан ҳам жуссаси кичик эмасми, айниқса, диссертация ҳимояси ва Олий Атестация Комиссияси масаласида анча озиб, гавдаси ёш болаларникидек кўринарди. Иккинчи котиб шунга шама қилаётганди.

      – Хўш, тўхтаб тургинчи Иван, бу болани аввал бир имтиҳон қилиб кўрайликчи, – дедида, область саркотиби унга пахтадан мўл ҳосил олиш учун қандай меъёрларда ғўза қатор ораларини ўғитлаш ва озиқлантириш даврини қачон тугатиш кераклиги тўғрисида бир нечта саволлар берди.

      Берилган барча саволларга Амир Тўраев малакали мутахассислардек саркотибга маъқул келадиган тарзда бурро-бурро жавоб қайтарди. Саркотиб пастда ўтирган Косон райони қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бошлиғи Абдулла Қиличовдан “Жавоблари қандай?”