Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

ҳайрлашди.

      Обком вакили кетгач, собиқ директор Иззат Суннатов Амир Тўраев билан ростакамига жанжаллашди. Янги раҳбар эса бугунги бўлиб ўтган воқеаларни ҳатто тасаввурига ҳам сиғдираолмаётганди. Сабаби, унинг ҳеч нарсадан хабари йўқ эди!

      Ҳохлайдими йўқми, филиалнинг янги раҳбари ўз вазифасини бажаришга киришди. Аммо, у собиқ директорнинг хонасидан ҳам, хизмат автоуловидан ҳам фойдаланмади. Аввалги хонасида ўтириб, илмий ишларни назорат қилар, филиал кўрсаткичларини самарали бўлишини таъминлар, аспирант ва олимларга шароит яратиб, уларга қўлидан келганча ёрдам бериш чораларини кўрар, илмий-тадқиқот ишларига тааллуқли мақолаларни илмий-оммабоп журналларга ва вақтли матбуот саҳифаларига чоп эттиришга бош-қош бўларди.

* * *

      Обкомнинг бюроси бўлиб ўтган куни, Амир Тўраев ишдан сўнг Пўлатидаги уйига борганида отаси уни кутиб турган экан. Негадир, отасининг чеҳраси очиқ эди. Ўғлини дастурхонга чорлади. Ҳол сўрагандек бўлиб, гап бошлади:

      – Ўғлим, ҳамма гапдан хабарим бор. Бугун саркотибнинг саволларига мазмунли жавоб берибсан, бу яхши гап! Иван Иосифович Головачёвнинг дашномларига кўп ҳам хафа бўлаверма. У маҳаллий кадрларни жуда ёмон кўради! Ундан доимо эҳтиёт бўлиб юрганинг маъқул. Ўзининг касби ўқитувчи бўлгани билан жаллоддек, ҳар қандай шароитда ҳам ким бўлишидан қатъий назар хато топишга ҳаракат қилади! Ўта раҳмсиз одам!

      Шуни унутмагин, ҳаётда тўғрилик ва ҳалоллик инсонга бахт ва омад келтиради. Мен бюрода бўлиб ўтган ҳамма гап-сўзларни эшитдим. Хушвақт гапириб берди. Сени бундан буён босиқ бўлишингни ҳам айтди. Бола икки-уч ёшида тилга киради, лекин тилини тийиб туриши учун кўп вақт керак. Тўғри сўзни ўта вазминлик билан сўзлаш эса катта талант ҳисобланади. Хушвақт ҳам бундан кейинги қиладиган ишларингни режалаштириб, шошмасдан ва яхшилаб ўйлаб амалга оширсин, деб огоҳлантирди. Бугун ўзингни ҳақиқий олим эканлигингни кўрсатибсан, лекин мағрурланмагин, кўп ҳам билимдонлик қилма, кўпроқ тинглашни одат қилгин.

      Асли пўлатилик бўлган юксак маданиятли, тинибтинчимас ва дунёқараши кенг инсон Хушвақт Ражабович Қўйбоқаров ҳамқишлоғи Тўра Орзиқуловни ҳурматини жойига қўйиб, ҳар доим иззат ҳурмат кўрсатарди. У Қашқадарё областьи ижроия қўмитасининг раиси, кейинчалик республика Қишлоқ хўжалиги министрининг биринчи муовини, Республика Тайёрлов министри лавозимларида фаолият кўрсатганди (Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин).

      ЯНГИ ИШГА ТАКЛИФ

      Амир Тўраев собиқ Бутуниттифоқ пахтачилик илмий-текшириш институтининг Қашқадарё филиалига директор бўлиб ишлаётган кунларнинг бирида область партия қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлимининг мудири Григорий Степанович Парамонов уни ўз қабулига таклиф этди.

      – Сен билан суҳбатлашишни обком саркотиби Рўзмат Ғойибов менга топширди, – деб гап бошлади бўлим мудири.

      Григорий Степанович Парамонов ўрта махсус маълумотли зоотехник мутахассислигига эга бўлиб, чорвачилик, деҳқончилик ва иқтисодиёт соҳаларининг илмий-амалий томонларини