Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

бўйнига юкланди. Ўзи дадил, билим-тажрибаси етарли, ёрдам қилсангиз бас, олиб кетади. Албатта ёрдам қилинг, элхалқ сизни ҳурмат қилади…

      – Эплашгаку эплайди, лекин соғлиги яхши эмас, Рўзмат Ғойибович, – Тўра Орзиқулов мадад кутгандек унга қаради.

      – Ҳаммамиз ёрдам берамиз. Нажим Ҳамраевич бор кучини ташлайди, уй-жой, марказий устахона, ҳаммасини тезлаштиради. Фақат сиз икки юз оилани кўчириб боришни таъминлаб берсангиз бўлди. Амирнинг ишини кейин кўрасиз. Сизнинг хўжалигингиздан кам қилмайди. Қўйинг, Тўра Орзиқулович, давлатга Амирга ўхшайдиган ишни ўзини ҳам кўзини ҳам биладиган йигитлар керак. Аслида Йўлдош Рахимович уни Тошкентга, Марказий Қўмитага ишга олиб кетмоқчи эди. Қани, бир пиёла чой ичайлик, бошланг…, – деди Рўзмат Ғойибович хўжалик раҳбарини ўзига яқин олиб.

      Меҳмонлар хўжалик меҳмонхонасида бироз дам олишиб, Қаршига қайтишди. Уларни кузатган Тўра Орзиқулов эса тўғри Пўлатига жўнади. Шу дамда унинг юраги изтиробга тўла эди. Дарвозадан остона ҳатлаб ҳовлисига кираркан, хотинига дуч келди. Кўнглини унга ёрди:

      – Онаси, бугун Амирни ҳам тўрга туширишиб, оғир машаққат тошини унинг гарданига юклашибди.

      – Тинчликми, соғлиги яхшими?, – хотини эрига жовдираб тикилди.

      – Тинчликка тинчликкуя, уни янги хўжаликка раҳбар этиб тайинлашибди. Жигарини мазаси йўқ эди, нима қилсам экан, энди йўлдан қайтиб ҳам бўлмайди…

      – Катта раҳбарларга тушунтирмадингизми?

      – Юқоридан келганларга тушунтириб бўларканми? Ўзику тиним билмайди, ишни қойил қилади. Лекин, онаси, унинг соғлиги менга тинчлик бермайди-да! Кечалари безовта бўлиб, ухламасдан чиққаниниям бир неча бора кўрганман…, – деди “уф” тортиб Тўра Орзиқулов.

      ТАЛАБИ ҚАТТИҚ ДИРЕКТОР

      Амир Тўраев номи бору ҳеч нарсаси йўқ саккиз минг гектарлик қуруқ ерга директор бўлди. На илож, республика ва область раҳбарияти ишонч билдиришган. Боз устига ўзи ҳам рози бўлган.

      Йигитнинг сўзи қасам! У отасидан ўрнак олиб, кечаю кундуз тиним билмади. Биринчи навбатда хўжаликка ишламоқни мақсад қилиб, кўч-кўрони билан кўчиб келган одамларга уй-жой, коммунал иншоотлар, озиқовқат савдо дўконлари, ичимлик суви таъминоти иншоотлари қурилишини қаттиқ назоратига олди. Директорнинг ўзи кўчма вагонда яшар, иш кабинети ҳам шу ер эди.

      Марказий техника саройи ва устахонанинг йўқлиги, айниқса, кўп панд берарди. Қисқа муддат ичида “Қаршиқурилиш” бошқармасига қарашли оғир техникалар туну-кун ишлаши натижасида хўжаликда дастлабки икки минг гектар янги ер ўзлаштирилиб, экин экишга тайёр қилинди. Ер ҳайдайдиган техникалар, чопиқ қиладиган культиваторлар, чигит экадиган сеялкалар, ёқилғи қуядиган машиналар, пайвандловчи мосламаларнинг барчаси директор яшайдиган кўчма вагон атрофига тўпланганди. Ҳатто уларни қўриқлашни ҳам Амир Тўраев назорат қиларди.

      21-давлат хўжалиги асосан пахтачилик ва қорамолчиликка мўлжаллаб ташкил этилган эди. Экин майдонларини эса Қарши бош каналининг бир тармоғи бўлган Ульянов номли