Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

назорат қилмаган. Сен ҳақсан, бу ҳолатда ер шўрланиб, ботқоққа айланишини улар ўйлаб ҳам кўришмаган. Энди тергов органларидан қўрқиб, юрак етишмовчилигидан касалхонага ётиб олган. Йўл қурилиши бошлиғи Степаненко ариза ташлаб кетди. Йўлга ётқизилган шағал ва асфальт лойиҳадагидек бажарилмаган, деб давлат актига кўндаланггига ёзибсан. Мен ҳам нима қилишни билмасдан турибман. Уларни кўп ҳам қийнамагин. Ульянов каналидан ҳеч қандай лойиҳасиз ўзбошимчалик қилиб одамларинг билан ички канал қаздирибсан. Амирни дастидан ишлаб бўлмаяпти, деб Рўзмат Ғойибовга ҳам айтдим. “Бориб ўзинг ҳал қилгин” деди. Ярим соатлардан сўнг мен Ульянов каналининг штабида бўламан. Ўша ерга боргин, гаплашамиз, – деди ҳайрлашаётиб Эркин Турсунов.

      ГАП БУ ЁҚДА ЭКАН-ДА

      Амир Тўраев “Қаршиқурилиш” бошқармасининг бошлиғини Ульянов канали штабида кутиб олди. Негадир у кўринишидан жуда ҳорғин, чарчаганлиги шундоққини кўриниб турарди. Боз устига ҳалигача тамадди ҳам қилмаган бўлса керак. Унинг гапирганда шошмасдан, жуда маданият билан муомала қилиш одати бор эди.

      – Амир, нега бундай қилдинг? Ислом Муродовни “Керакли жойда жавоб берасан” деб қўрқитибсан. Актларга мажбурлаб имзо ҳам қўйдирибсан, – деди босиқлик билан Эркин Турсунов.

      – Эркин ака, сиз ҳам, мен ҳам ҳукуматнинг қарорларини бажараяпмиз. Аслини олганда ҳаммаси ҳам ҳал қилиниши мумкин бўлган ишлар эди. Келинг, аввал бир пиёладан чой ичиб олайлик. Мазали шўрва ҳам тайёрлашибди. Мен қаршингиздаман, кейинроқ жазолайверасиз, – Амир Тўраев гапни ҳазилга бурди.

      – Айтганингча бор, иш деб соғлиқни ҳам ўйламаймиз, баъзида. Соат ҳам тўртга яқинлашибди. Ўзингча бир иш қилмасдан, мен билан маслаҳатлашмайсанми? Ахир, хўжалигинг бизларнинг бошқармага қарашлику!

      “Тушлик” қилиб бўлишгач, Амир Тўраев каналга алоқадор бўлган барча ҳужжатларни, шунингдек, бошқарма раҳбарияти номига жўнатилган хатларнинг нусхаларини Эркин Турсуновичнинг қўлига тутқазди. У ҳужжат ва хатларни эринмасдан ўқиб чиқди-да, “Ҳа, гап бу ёқда экан-да, тўғри, бизлар ишламаган эканмиз!” деди хўжалик раҳбарига қараб. Сўнгра, штаб телефонидан ёрдамчисига “21-давлат хўжалигидан борга хатларни олиб, бошқарма бош муҳандиси Каменев тезлик билан “Ульянов канали штаби”га етиб келсин” деб кўрсатма берди.

      Орадан бир соатлар вақт ўтиб, керакли ҳужжатлар ҳамда мутахассислар билан бошқарма бош муҳандиси штабга етиб келди.

      – Мана бу хатларни сиз жўнатганмисиз? – Эркин Турсунов бош муҳандиси келтирган папкани очиб, бир нечта конвертларни олиб кўрсатаркан, Амир Тўраевга савол берди.

      – Қани, кўрайчи, – деди хўжалик директори, ўзига тегишли хатларни таниб турган бўлса ҳам.

      Бошқарма бошлиғи конвертларни унга узатди. У конвертларни очиб, хатларга бирма-бир кўз югуртираркан:

      – Эркин Турсунович, ҳамма хатларни ўзим ёзганман, имзо қўйиб, ўзим жўнатганман. Лекин, шу пайтгача билдириш-у ариза-хатларимнинг бирортасига жавоб олганим йўқ. Натижасини ҳам