иккинчи лавозимига ўзингиз маъқул кўрган бирор кадрни танланг”, деди гапни қисқа қилиб. Аммо, Иван Иосифович айтган гаплар тўғрисида айтмади. Лекин, мавруди келганда, албатта билдириб қўйишни кўнглига тугиб қўйиб, ҳайрлашди…
Ўша йилни 21-давлат хўжалиги жамоаси барча кўрсаткичлар бўйича давлат режаларини аъло даражада якунлади. Жамоа икки миллион етти юз минг сўм соф фойда билан иқтисодий жиҳатдан Қарши чўли хўжаликлари орасида юқори ўринларнинг бирини эгаллаб турарди. Амир Тўраевнинг отаси раҳбарлик қилаётган “Ленинград” давлат хўжалиги ҳам областьдагина эмас, балки республикада энг илғор жамоага айланиб улгурди. Ота-ўғиллар раҳбарлик қилаётган ҳар иккала хўжалик ҳудудида жуда катта, ақл бовар қилмайдиган бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳатто, мевали боғлар мева бера бошлади.
Амир Тўраев 1980 йилнинг октябрь ойидан эътиборан Қашқадарё область партия қўмитасининг қишлоқ хўжалик бўлимида ўз фаолиятини бошлади. Обком саркотиби Рўзмат Ғойибов область қишлоқ хўжалиги техникалари бошқармаси бошлиғи Н.Меллаевни чақириб, “Бир ой муддат ичида Амирга оиласи билан яшаши учун уй қуриб, калитини менга берасан, ўзим унга топшираман…” деган топшириқ берди. Шундан сўнг Амир Тўраевни ҳам чақириб, “…Амир, ўзинг ишлаган хўжаликка директорлик қилиши учун ўрнингга яхши кадр керак! У ердаги одамлар сени кетди, деб қишлоқларига қайтиб кетишмайдими?” деди. “Йўқ, Рўзмат Ғойибович, мени деб борган одамлар ўз ишларини давом эттиришаверади. Бунга мен кафилман, аммо янги директор тўғрисида бир нарса дея олмайман. Кимни лозим кўрсангиз, ишига фақат омад тилайман”, деб жавоб қайтарди Амир Тўраев. Обком саркотибига унинг жавоби маъқул келди.
Амир Тўраевнинг обкомда иш бошлаганини эшитиб, отаси: “…Бундан буён соғлиғингга эҳтиёт бўлгин, ўз вақтида овқатлан. Иш деб, ўзингни чарчатиб қўймагин. Ишлар бир меъёрда давом этаверади…” деди.
Ўша кунларда Тўра Орзиқуловнинг фарзандлари турли жабҳаларда хизмат кўрсатишаётганди. Тўнғич фарзанди Али Орзиқулов янгидан ташкил этилган Баҳористон районида одамлар билан тез тил топишиб, мақтовга сазовор кўплаб ишларни амалга оширди. Шодмон Косон пахта заводида рисоладагидек ишлар, Раҳмон эса қурилишда фаолият кўрсатарди. Тоштурди қишлоқ хўжалик техникалари таъминоти бирлашмасида бош муҳандис, Муҳиддин область қишлоқ хўжалик бошқармасида етакчи мутахассис эди. Тўра Орзиқуловнинг укаси, катта меҳр соҳиби Азимжон ҳам Қарши чўлида янги тузилган 39-давлат хўжалиги жамоасига раҳбарлик қилаётганди.
Азимжон ўзига хос ижобий хислатларга эга инсон эди. У барча жиянларига меҳрибон бўлиб, отаси Орзиқул бобонинг бор хислатларини ўзига сингдирганди. Ўзи хўжаликда раҳбар бўлиб ишласада, жиянларининг хатокамчиликларини орқаворотдан ўрганишга ҳаракат қилар, айбларини аямасдан юзларига шартта айтарди. Ўз сулоласида ўтадиган тўй-маъракаларнинг боши эди.
Азим отасидан жуда эрта етим қолиб, акаси Тўра Орзиқуловнинг тарбиясида вояга етганди. Акаси эса укаси ва фарзандларининг