Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

ўқиганман.

      3-савол. – Аспирантурага умумий асосдами ёки Илмий Кенгашнинг йўлланмаси билан кирганмисиз?

      Жавоб: – Мен Тошкент Қишлоқ хўжалик институти катта Илмий Кенгашининг йўлланмаси ва профессор А.И.Автономов ҳамда А.И.Шлеахерларнинг тавсиясига кўра, “Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси ва суғориладиган деҳқончилик” кафедраси аспирантурасига ҳамма фанлардан аъло баҳоларга топшириб кирганман. Мутахассислигим бўйича имтиҳонни кафедра мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, профессор В.М.Логостаевга топшириб, аъло баҳо олганман.

      4-савол. – Сиз илмий тажрибаларингизни қайси областларда ўтказгансиз?

      Жавоб: – Илмий тажрибаларим сувни тежаш ва ингичка толали ғўзани сув меъёрларини ўрганиш бўйича жанубий Сурхондарё ва Қашқадарё областларида, ишлаб чиқаришга жорий қилиш эса Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Андижон областларида ўтказилган.

      5-савол. – Илмий ишингизни самарадорлиги қайси областларда ишончли бўлган?

      Жавоб: – Мен ўтказган илмий ишнинг иқтисодий самарадорлиги ҳозирги вақтда амалдаги жамоа ва давлат хўжаликларидагига нисбатан 42%га кўпайган ва 2 та суғориш бир гектар майдонга қисқарган. Бу эса 2000 метр куб/гектар сув дегани.

      6-савол. – Тупроқ ва сувдаги зарарли тузлар миқдорини қандай нисбатларда аниқланади?

      Жавоб: – Сувдаги зарарли тузлар миқдорини қаттиқ қолдиқ ҳисобида грам/литрларда, тупроқлардагиси эса фоизларда аниқланади.

      Амир Тўраевнинг ҳар бир саволга жавобини академик Александров диққат билан тинглади-да:

      – Эсперт кенгаши аъзоларида яна саволлар борми? – деди уларга қараб.

      Эксперт аъзолари илмий ишни бир овоздан тасдиқлашди. Академик Александров якуний сўз олиб, илмий ишнинг самарадорлиги ҳақида ижобий фикрлар билдирар экан:

      – Республиканинг жанубий вилоятларида ипак пахта экилган бир гектар далада 2000 метр куб сув тежалар экан, бу республика миқёсида жуда баланд кўрсаткич! Ёш олим Амир Тўраев ўз илмий ишида буни аниқ исботлаган. Ҳурматли эксперт кенгаши аъзолари, сизларнинг кўз ўнгингизда мамлакат учун изланувчан, савол беришингни тугатмасингдан жавоб қайтарадиган жуда ёш йигитча турибди. Аммо, Ўзбекистондан келган кўпгина аризалар бу йигитни бўғиб, шол қилмоқчилиги маълум, биз учун бу йигитнинг отаси ким, нима иш қилганининг аҳамияти йўқ! Сўраб-суриштирдик, отаси ҳам фидойи инсон, илғор жамоа хўжалигининг раиси экан. Мана, сизларнинг қаршингизда Ўзбекистондан келган жўшқин бир ёш олим турибди. Келинглар, Амир Тўраевни қишлоқ хўжалиги фанлари номзодлиги илмий унвони билан табриклаймиз! Дипломингизни Тошкентда ОАКнинг аъзоси Абдували Имомалиев топширади. Саломат бўлинг! Виктор Михайловичга бизлардан кўп саломлар етказинг! – деди ва ўрнидан туриб, Амир Тўраевга яқинлашди. Шунчаки қўл бериб хайирлашса керак деб турган ёш олимни у бағрига босди: – Сенга раҳмат, ҳамиша шундай дадил ва илмли бўлишингга ишонаман.

      Шу куни эксперт аъзоларининг барчаси ёш олимни чин қалбдан қутлашди. Анна Ивановна