Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

қилмагин, учинчидан, ақлинг бовар қилмайдиган ишга ҳеч ҳам ишонмагин, – дебди.

      Бир луқма гўштини еганимдан кўра унинг айтганларига амал қилсам фойдалироқ бўларкан, – деб чол чумчуқни қўйиб юборибди. Чумчуқ учиб, бир дарахтнинг шохига қўнибди. Сўнгра, чолга:

      – Афсус, мени сўйиб еганингда ичимдан товуқнинг тухумидек бир гавҳар бўлаги чиқарди, – дебди.

      Чол эса чумчуқни қўйиб юборганидан афсусланиб, уни яна қафасга солиш ниятида:

      – Жойингга қайтақол, сен учун кунжут уруғини тозалаб, сувдонингга сув ҳам тўлдириб қўйибман, – дебди зорланиб.

      Чумчуқ чолга қараб:

      – Эй одам боласи, сен мени сўяолмадинг, еяолмадинг, ҳатто менинг айтган ҳикматларимга амал ҳам қилмадинг. Энди мени қўйиб юборганингга ачинаяпсанми? Мени иккинчи бора қафасга солаолмайсан, бу қўлингдан ҳам келмайди! Ўзинг нотавон, ўйловсиз чол экансан. Бутун гавдам товуқ тухумидек келмайдику, мен қандай қилиб шунчалик йирик гавҳар бўлагини юта оламан?! – деб ҳавога кўтарилибди.

      Қиссадан ҳисса шуки, одамзоднинг нафс балоси ҳеч қачон сўнган эмас. У бойиш мақсадида ҳар балодан қайтмайди. Чумчуқ ва чол масаласида бир ғоя ётибди, у ҳам бўлса чолнинг ўзи қилан ишига пушаймонлиги. Энг муҳими чумчуқнинг ичидаги гавҳарни қўлга киритиш. Инсоният яралгандан буён мол-дунё учун қирғинбаротлик бир кун ҳам тўхтамаган. Лекин, биз одамлар Аллоҳ берган ризқ-насибага, ақл-идрокка, тилу забон ва соғлиққа шукр қилиб яшашнинг катта савоб ва матонат эканлигини унутиб қўямиз.

      ҲИМОЯ

      Илмий ишининг ҳимояси белгиланган куни Амир Тўраев йиғилиш залига кирганида отаси бошчилигида ака-укалари ва қариндошлари биринчи қатор ўриндиқларини тўлдириб ўтиришарди. У тез-тез юриб келдида, отасини бағрига босиб, қайта-қайта ўпди. Шунда падарибузрукворининг кўнгли бузилиб, кўзлари намланди. Рангги бир ҳол, ўғлини қаттиқ хафа қилгани учун ич-ичидан эзилиб турганлиги шундоққина кўриниб турарди. Ҳаётидаги энг оғир кунларда ҳам бошини ҳеч эгмаган отасининг бу ҳолатда турганини кўрган Амир Тўраев йиғлаб юборишига оз қолди.

      Президиумни тўлдириб турган илмий кенгаш аъзолари, машҳур олим Абдували Имомалиев ва қариндош-уруғлар олдида у ўзини аранг тутиб турарди. Чўнтагидан нимадир излагандек бўлди-да, асабни босувчи “Элинум” таблеткасидан бир йўла икки донасини олиб, тилининг остига ташлади.

      Тўй кунги жанжалда Амир Тўраевнинг лат еган юзидаги доғларни бир соатлар аввал устозининг хотини Людмила опа баҳоли қудрат “гримм” қилганди. Бўлиб ўтган воқеадан Виктор Михайлович Логостаев ҳам хабардор эди. Амир Тўраев секин отаси томон назар ташлади. Отаси эса мағрур ва изтиробда ўтирарди.

      Ҳимоя бошланди. Амир Тўраев минбарга кўтарилиб, ўзи амалга оширган илмий тадқиқотлари тўғрисида бекаму-кўст баён қилди. Залдан берилган саволларга аниқ, қисқа ва мукаммал жавоб қайтарди. Шу куни унинг илмий иш ҳимояси ростакамига тортишувларга айланди. Илмий раҳбари профессор В.М.Логостаевдан сўнг минбарга “Суғориладиган деҳқончилик” кафедраси мудири, профессор