Шомурод Шаропов

Умр дарёси


Скачать книгу

юритилган кўринади. Бунга Бухоро, Самарқанд ва Косондаги Пўлати қишлоқлари ҳам алоқадор. Булар менинг шахсий фикрларим, албатта.

      Ушбу фаразларнинг ҳақиқатга яқинлигини XII асрнинг Қуръон, ҳадис, фиқҳ, тарих, шеър ва насаб илмларини аъло даражада ўрганган машҳур араб сайёҳи Абдулкарим ас-Самъонийнинг “Китоб ал-ансоб”(“Насаб ҳақида китоб”) асарида ҳам кўриш мумкин. Ушбу асарда у насафлик ва кешлик олиму уламолар, шоиру ёзувчилар ҳақида кўплаб манбалар келтирган. Шунингдек, “Баладий” нисбали олимлар тўғрисида ҳам.

      “Балад” арабча сўз бўлиб, шаҳар деган маънони англатади, дейди Абдулкарим ал-Самъоний ўз асарида ва бу манзилгоҳда яшаб ижод этган қуйидаги алломаларни санаб ўтади:

      “Машҳур муҳаддис олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладий Насаф аҳлидан. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирийдан ва оталари Абу Наср ал-Баладий дан таълим олганлар. Бухоро, Самарқанд, Насаф ва Маймарғ(ҳозирда Майманоқ)да бу киши ҳақида менга йигирмадан кўпроқ киши маълумот берди. Неваралари Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор ал-Баладий дан бу нисбат ҳақида сўрадим. У зот айтдилар: “Канат ул-уламоу фи замони жаддий ал-ҳуро ва ан-ноҳи. Ва кона жаддий мин аҳли ал-балад. Фаурифа би ал-Баладий. Фабақо алайна ҳазил исм.(Катта бобом Абу Наср замонларида аксарият уламолар Насафнинг қишлоқ ва ноҳияларидан эдилар. Бобом эса шаҳар аҳлидан бўлганлар. Шунинг учун “Ал-Баладий” нисбати билан танилганлар. Шундан кейин бизга бу исм қолди). Абу Бакр ал-Баладий Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад алБужайрийнинг “Ал-Жоми ас-Саҳиҳ”(“Саҳиҳ ҳадислар тўплами”) китобларидан дарс берганлар. Ҳижрий 504(милод. 1111 ) йилда вафот этганлар.

      Неваралари Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор алБаладий солиҳ шайх, чиройли сийратли, Насафнинг таниқли ва кўзга кўринган олими эдилар. Абу Ҳафс Умар ал-Бужайрийнинг “Ал-Жоми ас-Саҳиҳ”ларини шу кишидан таълим олганман. Ўғлим Абул Музаффар асСамъоний ҳам ушбу китобнинг айрим жузларидан таълим олганлар. Ҳижрий 551(милод. 1157) йилда у кишининг ёнларидан кетганимда тирик эдилар.

      Боболари Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад алБаладий қози, ҳадисни яхши кўрувчи муҳаддис эдилар. Абу Муҳаммад ат-Тарсусий, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад ал-Ғужжар ал-Ҳофиз ва Абу Бакр ибн Идрис алЖаржарийдан таълим олганлар ва устозлари ҳақида “Мўъжам аш-шуюх”(“Шайхлар қомуси”) китобларида маълумот қолдирганлар”…

      Киши назарида йирик қишлоқ бўлиб кўринган Пўлати манзилгоҳи ўнлаб ички маҳалла ва гузарларга ажралган бўлиб, уларнинг ўзига хос тарихи бор. Шунинг ўзи ҳам пўлатилик суҳбатдошларимнинг “Қишлоғимиз ўрнида минг йиллар аввал бешта оила кўчиб келиб, яшай бошлаган. Кейинчалик уларни қора қилиб, узоқ-яқиндан бошқа араб уруғлари ҳам кўчиб келишган. Ҳозирги авлод ўшаларнинг давомчиларидир” дея изоҳлаганидек, манзилгоҳ бир неча уруғ вакилларидан жамланганлигини кўрсатади. Ўша беш оила бир замонлар Насаф шаҳридан кўчиб келган “Баладий”(“шаҳарлик”)лар