бери ўзига келолмаётганди. Шу боисдан тинимсиз пиво ичиб турганди. Бироқ пиво ҳам унинг сиқилишини тарқатиб юбора олмади. Ўлганнинг устига тепгандай қилиб хотинининг: "Жа, осмонга сакрайверманг, бунга ҳали вақт бор", деган гапи унга наштардай ботганди. "Шунга уйланганимдан бери сочим оқарди, қанчаси тўкилиб ҳам кетди. Аёл боши билан отаси тириклигида менга озмунча зулм ўтказдими? Камситишлар, келиб чиқишимни қайта-қайта эслатаверишлар… Менинг ўрнимда бошқа одам бўлганида аллақачон қон босими ошиб ўлиб кетган бўларди. Яхшики, иродам метиндан экан. Энди менинг даврим ҳам келди. Унинг суянадигани йўқ. Қариндошларининг ҳаммасидан ҳар томонлама устунман. Шундай экан, бунақа ялмоғизнинг баҳридан ўтиб қўйишим зарур", – дея хаёл сурганча уйнинг ичида Турғун Ғаниевич у ёқдан-бу ёққа бориб келарди.
Моҳирўй хизматчи билан концерт залининг олдинги қаторларидан жой олгач, хонанданинг чиқишини кута бошлади. Аксига олиб, қўшиқчиям тезда кўринавермади. Қиз сиқилиб кетганидан бир-икки марта уф тортиб ҳам юборди. У ёнида тиржайиб, дунёда ўзидан бахтли, омадли ҳеч ким йўқдай ўтирган хизматчини илгаридан ёмон кўрарди. Кўзи доим олма-кесак терадиган бу одам Моҳирўйларнинг уйига келган куниёқ унга ғалати қараш қилганди. Шунда қиз "Намунча совуқ бунинг қарашлари?" – дея ўйлаган, бироқ ўз ўйини ҳеч кимга айтмаган эди. Бироқ кун сайин Мамарасул (хизматчининг исми шундай эди) Моҳирўйга еб кўйгудек қарашда ҳаддидан ошиб бораверар, бирорта баҳона топиб қиз билан гаплашишга ҳаракат қиларди. Унинг бунақа қилиқларидан безган қиз икки-уч марта хизматкорнинг хурмача қилиқларидан отасини хабардор қилиб қўймоқчи ҳам бўлди. Лекин турли сабаблар чиқавериб, қизнинг ичидагилари ташига чиқмай қолаверди.
Мамарасул Моҳирўйнинг сиқилишига эьтибор ҳам қилмади. "Эртароқ концерт бошланса-ю, қизга тиқилиброқ ўтирсам, иложини топиб у ёқ-бу ёғидан ушласам", деган хаёлда эди у. Ниҳоят қиз билан хизматчи интиқиб кутган дақиқалар ҳам келди. Бошловчи хонандани обдон таърифлаб, саҳнани тарк этгач, қорин қўйган ҳофиз унинг ўрнини эгаллади. Ҳофизни кўриб Моҳирўйнинг афти бужмайди. Бу хонанданинг қўшиқларини у мутлақо ёқтирмас, телевизорда чиқиб қолсаям дарров бошқа каналга оларди. Бир хаёл шу заҳоти кетворсамми деб ўйлади. Кейин бирданига тузган режаси ёдига тушиб, ниятидан қайтди. Ўзини хурсанд кўрсатиш мақсадида бошқаларга қўшилиб қарсак чалди. Бурилиб Мамарасулга қараганча, унга табассум ҳадя қилди.
Ёнгинасида ўтирган ниҳоятда гўзал санамнинг бундай инъомидан сўнг йигитнинг юраги қинидан чиқиб кетаёзди. У жойида ўтиролмай қолди. Аввал Моҳирўй томонга бироз энгашди. Уларнинг елкалари туташ келди. Қизнинг яланғоч елкасидан ўтаётган ҳароратдан Мамарасулнинг эти жимирлаб кетди. У озроқ фурсат шунга қаноат қилди, лаззатланди. Кейин бу унга камлик қилаётгандай туюлаверди ва кўпроқ нарсага эришиш мақсадида секин, ички бир ҳадик билан қизнинг билагига қўлини юборди. "Ҳозир етиб боради, секин ушлайман. Кейин силайман… Индамаса, белига қўлимни юбораман…" деган ширин орзуда эди у. Мамарасулнинг қўли қизнинг бармоқлари ёнига жуда яқин борди. Аввал у жимжилоғини Моҳирўйнинг оппоқ бармоқларига