Узбектош Киличбек

Тожмаҳал


Скачать книгу

ўзига қаратади.

      Хуррамбахт Мирзо: Мана ул! Сизни эртага шу ерда кутаман.

      Икки қиз зудликда кўздан йўқолади. Хуррамбахт Мирзо уларнинг ортидан қараб қолади. Қўлидаги китобни обдон томоша қилиб, ўқишга тушади.

ИККИНЧИ КЎРИНИШ. ДОР ОСТИДАН ЧИМИЛДИҚҚА ЙЎЛ

      Жаҳонгиршоҳ саройи. Ўртада тахт. Атрофда сарой аёнлари. Хуррамбахт Мирзо ва Хусрав Мирзолар икки ёнда. Ортда ўша пайтдаги дунё харитаси. Француз врач харитани тушунтириш билан овора. Ҳарам бекаси киради. Жаҳонгиршоҳ уни ўлдирмоқ учун ханжари дастасини маҳкам қисади.

      Ҳарам бекаси: Авф этинг, шаҳаншоҳ. Шаҳзоданинг фикрини ўғирлаган қизни топдим, олампаноҳ.

      Жаҳонгиршоҳ: Ким экан?

      Ҳарам бекаси: Аржумандбону…

      Жаҳонгиршоҳ: Дарҳол келтиринг уни… жаллод…

      Ҳарам бекаси: Ғиёсбекнинг невараси.

      Жаҳонгиршоҳ: Ахир неварасини жазолаш, унинг ўзини жазолаш кабику? Бу қандай балолиғ бўлди?

      Хуррамбахт Мирзо (секин келиб шоҳ отаси қаршисида тиз чўкади.): Ул бегуноҳ, ёлғиз мен айбдормен. Унинг гуноҳидан ўтинг, отажон.

      Жаҳонгиршоҳ: Акангиз Хусрав афюнга ружу қўюб унақа куфр иш қилса, сиз бундайин бетайинлик билан бозор ичинда тилга тушсангиз. Эртага салтанат тақдирини кимга ишонажакмиз?!

      Хуррамбахт Мирзо: Кечиргайсиз. Қиладиган ҳар қандай қарорингиз бошим устига. Сўнгги ўтинчим шулки, уни осонроқ йўл билан ўлдиришга фармон беришиингизни сўрайман.

      Хусрав сени деб мен ҳам гап эшитдим деган маънода Хуррамбахт Мирзога ўқрайиб қарайди. Шоҳжаҳон ўйланиб қолади. Остонада Меҳринисо бегим кўринади. У икки навкарнинг найзаларини бир четга суриб, шоҳга яқинлашади. Шоҳжаҳон имо қилади. Икки хизматкор Меҳринисо бегимга ўтиришга чорпояча олиб келади. Меҳринисобегим ҳарам бекасига кетишга имо қилади. У кетади.

      Жаҳонгиршоҳ: Хуш келибсиз.

      Меҳринисо Султонбегим: Мен икки ёшнинг гуноҳини сўраб келдим. Қадимда бир шоҳ бўлган экан. Унинг ўғли ҳарамдаги бир қизни яхши кўрганлиги учун жазоламоқчи бўлибди. Лекин доно вазири шоҳга ўзининг ҳам ёш бўлганлигини ва ҳозирги маликага севгиси туфайли эришганлигини эслатибди. Шунда оқил подшоҳ икки ёшнинг бошини қовуштириб қўйибди.

      Шоҳжаҳон: (вазирига ўқрайиб) Чиройингиз ҳам ортгани сайин фаросатингиз ҳам тўлишганини кўряпман. Мени ноқулай аҳволдан қутқардингиз.

      Меҳринисо Султонбегим: (қарсак чалиб) Мунажжимни чорланг. Шаҳзоданинг юлдузига қараб қачон тўй бўлиши кераклигини айтсин.

      Катта китоб кўтарган сарой мунажжими киради. Ортида икки шогирди устурлоб кўтариб олган. Довуллар даранглайди.

      Чопар: Жанубда исёнчилар бош кўтарибди. Улар пойтахт Агра томон бостириб келмоқда.

      Ҳамма жанга отланади. Жаҳонгиршоҳ ва Меҳринисо Султонбегим қолади.

УЧИНЧИ КЎРИНИШ. ВИСОЛ

      Ҳарам олди. Устунларни йиқитмоққа уринган қора шарпалар кезиб юради. Аржумандбонунинг икки қўлидан занжирлаб, сочидан тепага боғлаб ўлимга ҳозирлашади. Юзига қора ниқоб таққан Ҳарам бекаси қўли билан ўлдиришга имо қилиб кўздан йўқолади. Навкар қиличини қинидан суғуради. Ўйланади. Сўнг қиличини Аржумандбону боши узра баланд кўтаради. Бир зум