Узбектош Киличбек

Тожмаҳал


Скачать книгу

бону: Қўлингиздаги недур?

      Ҳарам бекаси жавоб бергунча бўлмай, Аржуманд бону шаддод кулиб, кўзачани олиб ундан бир хўплайдию гандираклаб кетади. Ҳарам бекаси Аржуманд бонуни қўлидан тутиб қолади. Аржуманд бонунинг қўлидан китоб тушади. Ҳарам бекаси Аржуманд Бонуни пардалар ортига олиб кетади. Сарой мунажжими катта китобини қўлтиқлаганча кириб келади. У ёқ-бу ёққа ўтади. Ҳарам бекаси чиқиб китобни олиб, сарой мунажжимига тескари қараб туради. Сарой мунажжими яқин келиб тиз чўкади.

      Сарой мунажжими: Чорлаган экансиз, маликам. Маликам?

      Ҳарам бекаси Аржуманд бонунинг ҳарир рўмолини бошидан олади.

      Сарой мунажжими: (ўрнидан туриб) Мени малика Аржумандбону чорлаган деб эдингизку?!

      Ҳарам бекаси: Мени нимам кам маликалардан?

      Сарой мунажжими: Э, маликани чақиринг.

      Ҳарам бекаси: маликамитз шаҳзода Хуррамбахт Мирзо билан тўйларини қачонга белгиланишини билмоқчилар…

      Сарой мунажжими: Буни фақат подшоҳи олам сўрасаларгина айтаман.

      Сарой мунажжимига бир халтачада тилла беради.

      Сарой мунажжими: (халтачани яктаги ичига беркитиб) Подшоҳимиз амрига кўра шаҳзоданинг юлдузига назар ташлагандим. Тўй бўлишига ҳеч қандай монеълик йўқ. йилнинг ҳар қандай кунида тўй қилиниши хайрлидир.

      Ҳарам бекаси: Юлдузлар тўй бўлишига қарши. Аржумандбону билан шаҳзоданинг тўйи бехосият денг. Ким сўраса, жавоб шундай бўлади. Қачон тўй бўлишини ўзим айтаман.

      Сарой мунажжими: Ахир сиз башоратгўй юлдуз эмассиз. Мен бошим кетишини истамасмен.

      Ҳарам бекаси: Бу Аржуманд Бонунинг тилагидир. У шаҳзодага хотун бўлишни истамагай.

      Қаердадир дарвоза очилади. Сарой мунажжими зудликда чиқади.

БЕШИНЧИ КЎРИНИШ. ҲИЖРОН

      Ҳарам. Тун. Аржумандбону уйқу дори таъсирида чиқади. Ҳар ёқдан жанг овози ҳайқириқлар, қиличлар жаранги эшитилиб туради. Бутун уруш даҳшати бир аёл бошига тушган каби Аржумандбону минг томонга ўзини оҳудек уриб, шаҳзодасини қутқаришга уринади. Жанглар бўлаверади, аёллар тўлғонаверади. Аржумандбону шаҳзодага мактублар битиб қирқ канизига беради. Қирқ каниз қирқ жавоб мактубини унга келтиради. Аржумандбону ҳар бир хатни ўқийдию аммо севгисига ишонч топа олмайди.

      Жанг тугаб, ғалаба садолари янграйди. Ғалаба садолари тўй садоларига уланади. Ҳарам аҳли янги маликани кутиб олишга тараддуланиб, таъзимга чўкишади. Аржумандбону жим қолади. Куёв-келин либосидаги шаҳзода Хуррамбахт ва унинг ёри кириб келади. Келинчак ичкарига кириб кетади.

      Аржумандбону: Наҳот ёлғон севгиси

      Ёт ёрга уйланяпти.

      Бундан ҳаттоки кўзим,

      Сўзларим уяляпти.

      Шаҳзода хизматкор патносда келтирган шаробни ичади.

      Аржумандбону: Тўйларинг муборак, шаҳзодам. Куёвлик либослари ярашибди.

      Хуррамбахт: Аразингни бас қил. (куёвлик чопонини ерга отади.) Мунажжимлар башоратига кўра, беш йил ичида бизга мос кун йўқ экан. Эй, юлдузлар…

      Ёрим бугун нозда, аразда, Юзини бир кўрай, шу басда.

      Аржмунд