қуради. Шу ерда ўтириб, тоат билан машғул бўлади. Кечалари тонг отгунча ухламай ибодат қилади. Қуръонни дуруст ўқий олмаса ҳам, шарҳлашда бениҳоя гўзал фиросат соҳиби эди.
Басрада қаҳатчилик бўлган пайтда фақирларнинг қорнини тўйдирди. Унинг бир ҳамёни бўлиб, қачон қўл суқса, олтин танга чиқар эди. Бу азим каромат эди.
Шом вақтида Ҳасан Басрий Ҳабибнинг масжиди олдидан ўтди. Ҳабиб намозга такбир айтди. Ҳасан масжидга кирди. Ҳабиб намозга турди. Ҳасан иқтидо қилмоқчи эди.
Ҳабиб «алҳамдулиллаҳ»ни «алҳемдулиллаҳ» деб ўқиди. Ҳасан «унинг орқасида намоз ўқиш раво эмас» деб намозни танҳо ўқиди. Кечаси Ҳақ субҳонаҳу ва таолога илтижо қилди.
Ҳасан Басрий сўради:
– Эй Аллоҳим, сенинг розилигингга қандай эришай?
Ҳақ таоло деди:
– Эй Ҳасан, розилигимни топган эдинг, лекин қадрини билмадинг.
Ҳасан Басрий деди:
– Эй Аллоҳ, у нима эди?
Ҳақ таоло деди:
– Эй Ҳасан, агар Ҳабибнинг ортида намоз ўқисанг эди, бу намозинг умринг бўйи қилган ибодатларингдан афзалроқ бўлар эди. Сен ибратнинг ғайрини кўрдинг, ниятинг ростлигига боқмадинг. Зеро, «иннамал аъмалу бин нияти» – амалларнинг қабули ниятнинг ростлиги биландир.
Қурбон ҳайитига икки кун қолганда Ҳабибни Басрада кўришди. Эртаси куни Арофатда кўришди. Бунинг боиси шуки, ҳадисда «Ҳақ таоло сизларнинг сўзларингизга ва қилган амалларингизга боқмайди, лекин кўнглингизнинг ниятига боқади» дейилган. Кўнгил билан тил орасида тафовут ва фарқ бисёрдир.
Ҳасан Басрий Ҳажжож ибн Юсуфнинг мулозимларидан беркиниб, Ҳабиб Аъжамийнинг масжидига яширинди. Мулозимлар Ҳабибнинг эшигини тақиллатиб, ундан сўрашди:
– Бугун Ҳасан Басрийни кўрдингизми?
Ҳабиб деди:
– Кўрдим.
Сўрадилар:
– Қаерда кўрдингиз?
Ҳабиб деди:
– Масжидга кирди.
Масжидга кириб, ҳарчанд қидирсалар ҳам Ҳасанни топа олмадилар. Неча марта қўллари унга тегса ҳам, Ҳасанни кўра олмай, ноилож ортларига қайтдилар.
Ҳасан Басрий Ҳабибга зорланиб деди:
– Эй Ҳабиб, нима учун устозлик ҳаққини сақламай, душманларга нишон бердинг?
Ҳабиб деди:
– Эй устоз, менинг рост сўзларим туфайли иккимиз ҳам халос бўлдик. Агар ёлғон сўзлаганимда, иккимизга ҳам қийин бўлар эди.
– Эй Ҳабиб, сен қайси дуони ўқидингки, мени улар кўра олмадилар?
Ҳабиб айтди:
– Ўн маротаба «Оят ал-курсий» ва ўн маротаба «Омин ар-росул» ва ўн маротаба «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқидим ва дедим: «Худовандо, Ҳасанни Ўзингга топширдим».
Ҳасан Басрий дарё лабига келиб, кемада ўтиш андишасида ўтирган эди. Ҳабиб етиб келди.
Ҳабиб айтди:
– Эй имом, не важҳдин тўхтаб турдингиз?
Ҳасан Басрий деди:
– Кемани кутяпман.
Ҳабиб деди:
– Устоз, бу илмни сиздан ўргандим. Халойиққа ҳасад қилишни кўнглингиздан чиқаринг ва дунёдан кўнгилни узинг. Худойи таолодан келган балони ғанимат