Хамиджон Хомидий

Тасаввуф алломалари


Скачать книгу

Ҳамадонга қайтиб, чумолиларни уруғ олган жойига келтирди ва деди:

      – Аллоҳнинг амрига таъзим. Аллоҳнинг махлуқотига шафқат.

* * *

      Боязид қирқ йил масжидга қатнади. Унинг масжидга киядиган либоси алоҳида, таҳорат оладиган кийими алоҳида эди.

* * *

      Агар инсон сен билан яқинлашиб, ёмонлик қилса, унга гўзал ахлоқ билан жавоб бер. Шунда ҳаётинг гўзаллашади.

* * *

      Бистомда қаҳатчилик бўлди. Жамоат Боязиднинг олдига келиб, қаҳатчиликдан шикоят қилиб дедилар:

      – Эй Шайх, Ҳақ таолодан ёмғир юборишини сўраб дуо қилинг.

      Боязид бир соат бошини қуйи солиб ўтирди ва бошини кўтариб деди:

      – Тарновларни тўғриланг, ёмғир бошлади.

      Ўша фурсат ёмғир ёғди ва кечгача тўхтамади.

* * *

      Боязид йўлда кетаётган эди. Бир йигит Боязиднинг оёғи изларини босиб, унга эргашди.

      Боязид деди:

      – Нима қиляпсан?

      Йигит деди:

      – Сизнинг изингиздан босиб кетяпман, зора сиз каби бўлсам. Кийимингиздан бир парча берсангиз, унинг баракасидан файз олар эдим.

      Боязид деди:

      – Токи Боязид қилган иш (риёзат)ни қилмас экансан, унинг кийими тугул, терисини олсанг ҳам фойдаси йўқдир.

* * *

      Бир киши Боязиддан сўради:

      – Менга ўгит бергинки, унинг сабабидан дўзах ўтидан халос бўлайин.

      Боязид деди:

      – Икки ишни ёдингда тут: бири шуки, Худойи таоло сенинг ҳолингдин огоҳдир. Нимаики қилсанг кўради ва билади. Иккинчиси шуки, ибодатинг миннатли бўлмасинки, Худойи таолонинг тоат-ибодатингга эҳтиёжи йўқдир.

* * *

      Ориф Аллоҳ зикрида чарчамайди, ундан ўзга билан суҳбатдош бўлмайди.

* * *

      Орифнинг камолоти шуки, муҳаббат ўтида куйгай.

* * *

      Тавҳиднинг аввалги манзили шуки, ҳар нима сўзласа, ҳилм (мулойимлик) билан сўзлар ва ҳар нимани эшитса, тафаккур (илм) билан эшитар.

* * *

      Аллоҳ севган бандаларнинг саховати дарёга, шафқати қуёшга, тавозеъси ерга ўхшайди.

* * *

      Ўттиз йил илм олдим. Илмдан юксакроқ нарса топмадим. Агар олимларнинг ихтилофи бўлмаганда шу майдонда қолар эдим.

* * *

      Аллоҳнинг авлиё бандаларини сев, уларнинг кўнглини олишга урин. Чунки Аллоҳ таоло ҳар куни орифлар қалбига уч юз олтмиш марта назар солади. Шояд Аллоҳ сени ҳам у ерда кўрса.

* * *

      Ҳиммат аҳлининг куфри миннат аҳлининг иймонидан саломатроқдир.

* * *

      Халқ Худо ва бандалар ҳурматини сақламагани ҳамда Аллоҳ неъматларининг шукрини қилмаслиги туфайли ҳалокатга юз тутади.

* * *

      Энг яхши кишининг икки қўли ҳам тўғри бўлади, у бир қўли билан эмас, икки қўли билан яхшилик қилади.

* * *

      Гина-адоватдан узоқ бўл. Кучинг етмайдиган ишга киришма. Сўз юритувчи, чақимчиларнинг сўзларига ишонма. Чунки улар фитна-фасод йўлини излаб юрувчи ярамас одамлардир.

* * *

      Ишқинг сени ўлдирди орифу омни,

      Маҳв айлади савдойинг ҳар эзгу номни.

      Май рангли лабинг завқи чиқармиш, кўргил,

      Бу савмаадан Боязид Бистомийни.

* * *

      Бизнинг йўлимиз ишқ ичра бадномликдир,

      Куйганлар