Зуҳриддин Исомиддинов

СЎЗ ҚИСМАТИ


Скачать книгу

кирганидан сўнг, унинг дўстлари ва келиннинг маҳалласидан бўлган йигитлар пояндозни ўзаро тортишиб, ким кучлилигини аниқлашган.

      Ҳатто ХIХ аср ўрталарида ҳам қиз яширилган уйда куёв тараф билан келин тарафнинг сўнгги олишуви юз берган бўлиб, чимилдиқли уйда икки тараф аёлларнинг арқон тортишуви – унинг қолдиғи бўлса керак. Келин куёвникига олиб кетилаётганда унинг қўшнилари, яқинлари, маҳалла ва қишлоқ йигитлари араваларнинг йўлини тўсиб, совға, инъом талаб қиладилар. Бунинг учун арқон тортиб йўлни тўсадилар. Халқимизда бу одат «йўл тўсиш» деб номланади. Ушбу одат барча вилоятларда мавжуд бўлиб, бу удум Қашқадарёда «Пўта», «Пута тутиш», «Хонтаёқ», Самарқанд вилоятининг айрим туманларида, Чимкентда ва бошқа жойларида «Боқон», «Арқон тутиш» деб юритилган.

      Буларнинг барчаси энг қадимги удумлар амал қилган замонларда подшоҳнинг ўз навкарлари билан бостириб келиб, қарши кучларни енгиб, подшоҳ сифатида эътироф этилиб, шундан сўнг зўрлик қилиб келинни олиб кетиши воқеалари “шоҳона тўй” сифатида эътироф этилганини кўрсатади. Бундай тўй тарзи қиз томон қудалар тарафидан ҳам эътироф этилган, зеро, у келиннинг шунчаки эриникига кўчиб ўтаётганини эмас, кимсан подшоҳнинг назарига тушиб, кўп талафотлар эвазига қўлга киритилган малика мақомига кўтарилганини билдирар эди.

      Ўзбек тўйида куёвга келиннинг уйида сарупо кийдирилади, бошига тайёр салла қўндирилади ва куёв энг тўрга (қадимда – тахтга) ҳурмат билан ўтқазилади (ўтмишда ҳар бир уруғ, қабиланинг ўз туғи, тахти бўлиб, олимларнинг айтишича, тилимиздаги тагли-тахтли одам дегани аслзодаликни билдирган). “Салла ўралади” демай, “қўндирилади”, дейишимизнинг сабаби– бу салла намоз ўқишга эмас, подшоҳлик белгиси бўлмиш тож қадашга мўлжалланган, у махсус ясалади. Ўша ондан – бошига тож қўйилган дамдан бошлаб куёв йигит келин хонадони учун подшоҳ (почча)га айланади. Ҳатто энг замонавий, ғирт европача тарзда, ҳашаматли ресторанларда ўтаётган бугунги тўйларда ҳам куёвбола тож қадалган саллани бошига қўйиб, эгнида шоҳона зарчопон билан тўйхонага кириб келади ва келин тараф ўша ондан бошлаб уни почча (подшоҳ) дея эътироф этади.

      Тўй, айниқса никоҳ тўйи – инсон ҳаётида бир марта бўлиб ўтадиган энг бахтли кун. Куёв ўша куни илгари ҳеч қачон киймаган анвойи либосларни кияди, аввал ҳавас қилишга ҳам ботина олмаган арғумоқни миниб (ҳозир энг ажойиб енгил машинада) келин тарафга боради; бу унинг подшоҳ бўлган ва бундан кейин доимо келиннинг укалари ва жиянлари тарафидан подшоҳ (почча) деб аталиши бошланадиган шоҳона кунидир…

      (Куёвни подшоҳ деб эъзозлаш Европа халқларида ҳам бор. Чунончи, русча “венчание” сўзи, аввало, подшоҳга тож кийдириб тахтга ўтқазишни, яна бир маъноси – никоҳлаш чоғида куёвнинг бошига тож қўйишни билдиради. Кўрамизки, куёвни иззатлаб, подшоҳ деб эътироф этиш дунёнинг кўп халқларига хос, кенг тарқалган бир удум экан).

(“Фан ва турмуш” журнали, 2018 йил, № 1-2)

      Ҳар