Иброҳим Ғафуров

Юрак - аланга: бадиалар


Скачать книгу

акс садо берди.

      Баъзан Ҳамзанинг шеърлари жуда тарҳи содда, баъзан шиорлар йиғиндисига ўхшаб кўринади. Лекин бунда, аввало, Ҳамза ўз шеърларини кимга қарата ва нима учун ёзганлигини яхши англамоқ керак. Ҳамза талабга кўра таъсирчан, залварли сўзларини топди ва уни тез ёд олинадиган, осон эсда қоладиган шаклларга солиб куйлади.

      Унинг шеърлари кураш кунларининг шеъридир. Уша пайтларда бу ўзига хос шаклда бошқа шоирлар ҳам ижод қилганлари бунинг далили бўла олади. Садриддин Айнийнинг шеърларини эслайлик. Унинг 1919 йилда ёзилган «Кун чиқарлиларга хитоб» шеъридаги шу парчага эътибор беринг:

      Кун чиқарлига ярашмас

      Қул бўлиб қилмоқ тириклик,

      Ё шараф бирлан турарға,

      Ё шараф бирлан уларға!

      Ҳинду Эрон, Чину Афғон!

      Турк ва тожик, қўзғалинг!

      Қўл узатди барча ишчи,

      Қўлингиздан тутарға!

      Кун ботарли, кун чиқарли,

      Ишчилар бир бўлди энди.

      Кун ботарли хўжайинлар

      Кетсин ўз қонин ютарга!

      Қанчалар ҳамоҳанглик бор бунда Ҳамза шеърларига. Бу ҳамоҳангликнинг боиси курашчан воқелик эди, у халқ шоирларидан ўзига хос шаклларни талаб қилганди.

      ХХ аср ўзбек адабиётида курашчан шеър анъанаси пайдо бўлди. Ҳамза таржимаи ҳолида ўз лирикасининг ижтимоийсиёсий тус ола бошлаган даврини 1908 йил деб кўрсатган эди. Худди мана шу йилларда Садриддин Айний, Абдулла Авлоний, Сиддиқий, Ажзий, Муҳаммад Шариф Сўфизода сингари қатор маърифатпарвар ва халқпарвар адиблар ҳам майдонга чиқдиларки, улар ижодида ижтимоий тузумдан норозилик кайфиятлари, кураш сезгиси пайдо бўла бошлаган ва бу турли шаклларда ўзини кўрсатмоқда эди.

      Ўзбек адабиётида Муқимий, Фурқат, Завқий ижодиётининг баракали таъсирида авж олган маърифий руҳ, Ҳамза ва замондошлари шеъриятга олиб кирган анъаналар, янги адабий курашчан ёндашувлар, тамойиллар изсиз қолиб кетмади. Аксинча, йигирманчи йиллардан бошлаб, ёш, янги ўзбек адабиётига қудратли тўлқин бўлиб кириб келган соғлом ва юксак талантга эга бўғинга кенг майдон очиб берди. У бўғин халқ орасидан кўтарилиб чиққан, эҳтирос ва романтикага, курашчанликка берилган бўғин эди. Унинг олдинги сафларида Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Уйғун, Ғайратий, Комил Яшин, Шайхзода, Миртемир сингари кейинчалик адабиётимизнинг фахри ва шарафига айланган шоирлар бор эди.

      Улар шеъриятга тамомила янги йўллар таклиф қилдилар. Ўзбек адабиётини юксак замонавий шаклга киритдилар. Янги ўзбек шеърининг майдонини, тасвир имкониятларини мисли кўрилмаган даражада бойитдилар. Ва порлоқ, ўлмас адабий намуналар яратдилар. Улар ўзларининг янги туғилиб келаётган ўлка адабиётида ўйнаяжак ролларини ғоятда чуқур ҳис қилган ва бунинг масъулиятини холисанилло ўз бўйниларига юклаган эдилар. Бу ижодкор ёшларнинг юрагида кезган туйғуларни Ойбек 1929 йилда яратган «Ёшлик таронаси» шеърида умумлаштириб ифодалаб берган эди:

      Қонларимда ёнар яна

      Ёшлигимнинг алангаси,

      Бир-биридан зўр пўртана

      Турмушимнинг ҳар санаси.

      Қалбда кўклам шодлиги бор,

      Кўзда қуёш порлоқлиги.

      Кумуш кулгу сочиб ўйнар

      Баҳорларнинг