Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Бизким ўзбеклар


Скачать книгу

ўрин қолмаган. Халқимиздаги «От минганники, ер ишлаганники» деган нақл ана шундан қолган. Мазкур тадбир миллий давлатчилигимизнинг қишлоқ хўжалигини узлуксиз ривожлантира бориш йўлидаги аграр сиёсатининг бир кўринишидир. Бухоро қушбегиси архивининг сақланиб қолган 8 мингга яқин ҳужжатлари орасида илғор деҳқонларни рағбатлантириш, ялқовларни ердан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги расмий ҳужжатлар бор.

      Марказлашган сиёсий ҳокимиятнинг ўрнатилиши умумий иқтисодий ривожланишга замин тайёрлаган бўлса, иқтисодий юксалиш ўз навбатида шаҳар ҳаётини ҳам жонлантириб юборган, натижада маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва бошқа соҳалар равнақ топа бошлаган. Бундай юксалиш, айниқса, меъморчиликда яққол кўзга ташланади, зотан, меъморий ёдгорликлар давр кўзгусидир.

      Шайбонийлар ўзбек меъморчилигини равнақ эттиришда темурийлардан кейин энг катта ҳисса қўшган, энг чуқур из қолдирган сулоладир, десак янглишмаймиз. Бу ишда сарой аъёнлари ҳам фаол қатнашганлар. Мисоллар келтирамиз. Самарқандда Муҳаммад Шайбонийхон, Абу Саидхон мадрасалар қурдиришган. Муҳаммад Шайбонийхон бундан ташқари Ясси шаҳрида жоме масжиди қурдирган, Балх шаҳри қалъасининг деворини таъмирлаттирган. Убайдуллахон томонидан Бухорода Мир Араб мадрасасининг қандай қурдирилгани ҳақида юқорида ҳикоя қилиб ўтдик. Умуман олганда, шайбонийлар қурилиш бобида эътиборни кўпроқ Бухорога қаратдилар ва бу иш айниқса Иккинчи Абдуллахон даврида равнақ топди ва ўз чўққисига чиқди. Аввало шаҳар девори таъмирланди. Иккинчи Абдуллахон қурдирган маъмурий, жамоат ва тижорат биноларининг рўйхатини тузсак ўзи бир саҳифа бўлиши мумкин. Қўш мадраса (бири хоннинг онаси шарафига бунёд этилган), Абдуллахон тими, Заргарлик, Саррофлик, Телпак сотувчилар тоқи (раста)лари ва бошқалар. Иккинчи Абдуллахон Балхда ҳам мадраса қурдирган. Юртимизда ҳозиргача сақланиб келаётган меъёморий ёдгорликларнинг анча қисми худди ўша шайбонийлар замонида бунёд этилган. Мисол учун Тошкентдаги Бароқхон, Кўкалдош мадрасалари, Абу Бакр Муҳаммад ибн Исмоил Шоший мақбарасини тилга олиш мумкин. Кўкалдош номли мадрасалар Тошкентдан ташқари Бухоро ва Балхда ҳам бор. Булар шайбонийларнинг йирик давлат арбобларидан бири Қулбобо Кўкалдош томонидан қурдирилган. Шайбонийлар давридаги қурилиш ишлари фақат мадраса, масжид ва мақбаралар бунёд этиш билан чекланиб қолмаган, албатта. Бу даврда пойтахт ва вилоятларда кўплаб карвонсаройлар, работлар, ҳаммомлар, бозор расталари ва шу кабилар қурилган. Бир сўз билан айтганда, шайбонийлар ҳам худди темурийлар сингари бунёдкор сулолалардан эди.

      Шайбонийлар худди темурийлар сингари ниҳоятда ўқимишли, мадраса таълимини олган, дунёвий ва ухровий би-лимларни эгаллаган, ҳарбий санъатда ҳам, шеърий санъатда ҳам истеъдодли, учта тилни – ўзбек, форс ва араб тилларини билган, ҳатто форсчани ғазал ёзиш даражасида мукаммал эгаллаган, хуллас, зиёли давлат арбоблари бўлишган. Шайбонийлар даврида илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат,